- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Sayyohlik industriyasini rivojlantirish – iqtisodiy taraqqiyot kafolati

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 11.09.2017 @ 17:40 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Айни пайтда туризм жа­ҳон иқтисодиётида юқо­ри даромадли, мам­лакатнинг молиявий, маданий ва интеллектуал мақомини белгиловчи етакчи омилга айланди. Хусусан, Европанинг ривожланган мамлакатлари, Хитой ва Шарқий Осиё­нинг ЯИМ ва бюджет даромадларининг катта қисми, шунингдек, айрим «митти» давлатлар бюджетининг 70–90 фоизини ташкил қилмоқ­да. Бу жиҳат, аҳоли бандлиги таъмин­ланишига, турмуш сифати ҳамда ҳаёт даражаси сезиларли даражада ижобий тарафга ўзгаришига таъсир кўр­сатмоқда.
     Жумладан, Ўзбекистонда қисқа фурсатда мазкур соҳага етарлича эъти­бор қаратилиши натижасида, за­монавий туризм индустриясини шакл­лантириш учун барча имконият ва шарт-шароитлар яратилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда туризмни ри­вожлантиришга комплекс ёндашиш, замонавий сайёҳлик инфратузилмаси объектларини шаклланти­риш, ҳу­дуд­лардаги мавжуд салоҳи­ят­дан тў­лиқ ва самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам бугунги куннинг долзарб масала­ларидан бирига айлантирилди.
     Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғри­сида»ги фармони соҳанинг энг долзарб муаммоларини ечишда, аниқ чора-тадбирлар белгилашда алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур фармонда туризмни янги босқичга кўтариш, уни мамлакат иқтисодиётининг му­ҳим стратегик секторига айлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, бу борада юртимиз имкониятларини намоён қилиш, барча ҳудудларда мазкур тармоқлар фа­о­лиятини етакчи кучга айлантириш бўйича муҳим вазифа ва йўналишлар аниқ белгилаб берилди.
     Сайёҳликнинг иқтисодиётга таъсири, аҳоли фаровонлигини юксалтиришдаги аҳамиятини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам мазкур соҳа изчил ривож­лан­тирилмоқда. Яъни, қорақал­поқ за­минидаги мавжуд улкан тарихий, бой археологик, маърифий ва экологик салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда туристик инфратузилма­ларни шакллантириш борасида бос­қичма-босқич амалий ишлар олиб борилаётгани ижобий самара бер­моқда.
     Қорақалпоғистон ҳудудида 131 та археологик, 25 та меъморий, 89 та монументал, (39 та диққатга сазовор объект), жами 284 та меъморий моддий-маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Уларни ҳар тарафлама ҳимоя қилиш, ободонлаштириш, қай­та тиклаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган дас­турларга мос тарзда амалга оширил­моқда. Бугунги кунда ҳудудимизда 30 дан зиёд туристик ташкилотлар са­марали фаолият юритмоқда, уларнинг сонини тубдан ошириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, сайёҳларга янада кенг қулайликлар яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
     Хусусан, Маданият вазирлиги ҳу­зуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси томонидан Беруний туманидаги «Қизил қалъа» ҳамда «Фил қалъа» археологик маданий ме­рос объектларида, Қўнғирот тума­нидаги «Довут ота» мақбарасида, Хў­жайли тумани «Миздакхон» маж­муасидаги «Назлумхан сулув» меъмо­рий мақбарасида ободонлаштириш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
     Шунингдек, Нукус шаҳрида замонавий, жаҳон андозаларига мос келувчи 40 ўринли, Тўрткўл туманида 25 ўринли меҳмонхона, Қўнғирот ту­манидаги «Довут ота» пунктида «Ustyurt bon Voyage» меҳмонхона­сининг 20 ўринли филиали, Кегайли туманидаги «Ийшан қалъа» тарихий маданий мажмуаси ва Мўйноқ туманидаги «Кемалар қабристони» объ­ектида туристик базалар, Эллик­қалъа туманидаги «Ақша кўл» турис­тик мажмуаси ва «Аёз қалъа» археологик объектларида қурилиш-таъ­мирлаш ишлари ниҳоясига етказил­моқда.
     Умуман олганда, республиканинг барча ҳудудларида жаҳон стандарт­ларига мос келувчи туризм инфрату­зилмаларини яратиш, халқаро стандартлар ва меъёрларни жорий этиш, энг аввало, сайёҳлик йўналишидаги йўл-транспорт ва муҳандислик-ком­муни­кация тармоқларини, хизмат кўр­сатиш ҳамда логистика субъект­ларини, тарихий-маданий ва археологик обидаларни инвентаризация қилиш, хал­қаро туризм талабларига мувофиқ­лаш­тириш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқ­да. Айни пайтда сайёҳлик йўналишларига ки­рувчи автомобиль йўллари ва йўлбў­йи инфратузилмаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари бўйича «Нукус халқаро аэропорти», темир йўли ва автомобиль вокзаллари, И.В.Са­виц­кий номидаги музей, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқа­ли театри, «Истиқлол» ҳамда «Амир Те­мур» дам олиш масканларига оид рус, инглиз ва қорақалпоқ тилларида ёзилган янги йўл кўрсаткичлари ўрнатилди. Сайёҳларга янада қулай­лик яратиш бўйича «Нукус шаҳри сайёҳлик харитаси» кўп нусхада чоп этилди.
     Сайёҳлик соҳасида тадбиркорлар фаоллигини рағбатлантириш, хизматлар бозорини шакллантириш мақса­дида Нукус шаҳри, Тўрткўл, Эллик­қалъа, Кегайли, Чимбой, Қўнғирот ва Хўжайли туманларида халқ ҳунар­манд­чилиги маҳсулотлари ва эсдалик совғалари билан савдо қилувчи расталар ташкил этилди. Сайёҳлар мазкур шохобчалар ҳамда савдо расталаридан турли эсдалик буюмларини мамнуният билан харид қилишмоқда.
Туризм салоҳиятини тубдан ошириш, бой тарихий-маданий меросни ҳар тарафлама тарғиб қилиш, хорижий мамлакатларнинг нуфузли хал­қаро ташкилотлари билан ҳамкорли­гини кенгайтириш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг 13–14 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган 5-Халқаро ўз­бек туристик кўргазмасида «Қорақал­по­ғистон Республикасининг туристик са­лоҳияти» номли тақдимоти намо­йиш этилди. Бунда «Қорақалпоқ қора уйи»да фольклор-этнографик гуруҳи вакиллари, ёш бахшилар, ҳунарманд­лар, туристик ташкилотлар вакиллари, ошпазлар иштирок этди. Кўргазма давомида манфаатли шартномалар имзоланишига эришилди.
     И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси, Олий Мажлис Сенати ва Туризмни ривожланти­риш давлат қўмитаси билан ҳамкор­ликда «Ўзбекистон Республикасида туризмнинг барқарор ривожланиши (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)» мавзуида халқаро конференция ташкил қилиниб, унда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, Латвиянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси, ЮНЕСКОнинг Ҳиндистондаги ваколатхонаси вакили, Олий Мажлис сенаторлари, туроператорлар иштирок этди.
     Ўзбекистон Президентининг «2017– 2018 йилларда Қорақалпо­ғистон Рес­публикаси Мўйноқ туманини иқтисо­дий ривожлантириш ва аҳоли банд­лигини таъминлаш бўйича қў­шим­ча чора-тадбирлари тўғриси­да»ги қаро­рига мувофиқ, Мўйноқ туманидаги «Ўлкашунослик» музейини замонавий аудио ва 3D видеотехнологиялар билан жиҳозлаш асосида Орол денгизи мавзуси, тарихий фотолавҳалар ва ҳүжжатли фильмлар намойиши билан боғлиқ амалий ишлар йўлга қўйилди.
     Ахборот технологияларининг сўнг­ги ютуқлари асосида «Кarakalpakiya.ru», «Аyimtour.com» сайтлари орқали Қорақалпоғистон сайёҳлик салоҳия­тини намойиш этувчи электрон материаллар ҳамда сайёҳлик дастурлари рус ва инглиз тилларида ўқувчи­лар диққатига ҳавола этилмоқда. ЮНЕСКОнинг ваколатхонаси билан бирга «Visit Karakalpakstan» веб-сайтини ишга тушириш яқин кунларда амалга оширилади.
     Туркиянинг «GG Turizm Sanat Yapim» компанияси томонидан Мўй­ноқ туманидаги тарихий маданий объектларда, шунингдек, Россиянинг «Мир» халқаро телерадиокомпанияси ижодий гуруҳи томонидан «Тайны времени» лойиҳаси бўйича Аёз қалъа, И.В.Савицкий номидаги музей, «Барса-Келмес» туз кўлида тасвирга олиш ишлари олиб борилди.
     Мўйноқ ва Оролбўйи фаунаси, маҳаллий халқнинг урф-одатлари ва анъ­аналарини тасвирга олиш ва кўрсатувлар тайёрлаш учун «Моя планета», «National Geographic», «Анимал планет», «Viasat Explore» телеканаллари ижодкорлари таклиф этилди.
     Қорақалпоқ халқининг классик шоирлари Бердақ ва Ажиниёз ижодига бағишлаб халқаро мусиқали му­шоиралар фестивали, «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» мавзуида халқаро экофестивал, «Оролнинг 99 хил балиқ таомлари» номли гастрономик фестивалларнинг нуфузи ортмоқда, шу жумладан, қатнаш­чилар учун халқаро майдонда янада катта қизиқиш уйғотмоқда.
     «Айм тур» жамияти, «Ayaz yurt» корхонаси, «Жаҳонгашта» ШК, «Мавлюда қалдирғоч» жамияти, Қуйи Аму­дарё биосфера резервати томонидан янги туристик йўналишлар иш­лаб чиқилиб, чет эллик туропера­торларга тақдим этилди. Биосфера резервати ҳудудида экологик саё­ҳат маршрутлари, туристик сервис хиз­матлари намуналари ишлаб чиқилди.
     Амалга оширилаётган кенг кўлам­даги чора-тадбирлар натижаси ўла­роқ, Қорақалпоғистон Республикасига жорий йилнинг I-чорагида 3052 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, бу ўтган йилнинг шу даврига нис­батан 24 фоиз ўсишига эришилди. Соҳада зарур шарт-шароитларни яра­тиш, туристик имкониятларни кен­гайтириш, сайёҳларнинг эътибор ва қи­зиқишини ошириш натижасида уларнинг ташриф вақти давомийлиги 3891 кундан 4493 кунга қадар орт­ди. Жорий йилнинг I-ярмида туристларга жами 974 млн сўмлик турли хил, шундан 79 минг АҚШ доллари миқ­доридаги экспорт хизматлари кўр­сатилди. Республикада ички туризмни ривожлантиришга ҳам ало­ҳи­да урғу берилаётгани иқтисодий самарадорлик ошишига салмоқли ҳисса қўшмоқда.
     Таклиф ўрнида айтиш керакки, Қорақалпоғистонда ҳали туризмни ривожлантириш борасида ишга солинмаган ички ресурслар кўп. Шу боис, замонавий туризм индустриясини шакллантириш, энг асосийси, Қорақалпоғистон Республикасида яқин келажакда туризмни ривожлантиришнинг яхлит Концепциясини иш­лаб чиқиш ва изчил амалга ошириш, бунда барча ҳудуд ва тармоқлар, манфаатдор вазирлик ва идоралар, туризм соҳаси вакиллари, маҳаллий ва чет эллик салоҳиятли инвесторларнинг кенг иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
     Шу билан бирга, туризмнинг та­раққий топиши учун соҳага янгича нигоҳ билан қарайдиган, юқори интеллектуал салоҳиятга эга малакали, ташаббускор кадрлар тайёрлаш талаб этилади. Шу боис, Қорақалпоқ давлат университети, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлинмалари ҳамда сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳамкорлигида дунёқараши кенг, теран тафаккурга эга, салоҳияти юқори кадрларни тайёр­лашга жиддий эътибор қаратиш лозим. Бу эса, ўз навбатида, қорақал­поқ заминида сайёҳлик имкониятларини янада юқори босқичга кўтариш учун муҳим асос яратган бўлар эди.
 
 
Баҳромжон ГУЛИМОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
бош мутахассиси, иқтисод фанлари номзоди
 
02-1_Gulimov


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/sayyohlik-industriyasini-rivojlantirish-iqtisodiy-taraqqiyot-kafolati.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/sayyohlik-industriyasini-rivojlantirish-iqtisodiy-taraqqiyot-kafolati.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.