(O´zbek) Yuksak marralarni ko‘zlayotgan soha!

3/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугун тобора чирой очаётган шаҳару қишлоқлари­миз қиёфаси, обод гўшалару сўлим боғлар, ажо­йиб хиёбонлар, серфайз манзиллар ва намунали уй-жойлар нафақат ўзимизнинг, балки бутун дунё аҳлида ўзгача бир ҳа­вас уйғотиб, ҳайратини янада ошир­моқда. Бу гўзалликдан нафақат баҳра олиш, фахрланиш балки, уни кўз қо­ра­чи­ғидай асраш, тупроғини муқад­дас билиш, кўзга тўтиё айлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Президентимиз ташаббуси билан мус­тақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнаси «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида нишонланиши ҳам хайрли ишларга улкан қанот бағишлади.
     Ҳа, бугун истиқлолимиз чорак асрлик йўлни босиб ўтди. Буни тарих ўлчами билан қиёслаганда жуда қис­қа фурсат. Аммо, халқимиз учун бу давр ота-боболарнинг асрий орзу-умидини рўёбга чиқариш, мустақил Ватан барпо этиш, келажак авлодлар­га ҳур, озод ва обод Ватан қол­дириш йўлидаги курашлар, интилишлар, эврилишлар даври бўлди, дейиш мум­кин. Шу боис, 25 йилнинг ҳар бир лаҳ­заси биз учун ардоқли ва азиз. Чунки, ҳар бир сония бизга давлатимиз муста­қил­лигини мустаҳкамлаш йўлидаги қайсидир рақамни, фактни, ҳодиса ва воқеаларни эслатиб туради. Уларни таҳлил қилиб, эртанги та­раққиёт йўлимизни янада мустаҳкам­лашга замин тайёрлаймиз. Бундай таҳ­лил жамиятимизнинг ҳар бир жаб­ҳаси ривожи учун муҳим пойдевор вазифасини ўтайди. Айниқса, соғлиқ­ни сақлаш тизимининг эртанги куни бугундан кўра намунали бўлиши, ютуқ­лар кўлами кенгайиши ниҳоятда му­ҳим.
     Соғлиқни сақлашнинг замонавий тизими Президентимиз томонидан илгари сурилган «ўзбек модели»нинг уз­вий бир қисми бўлиб, босиб ўтил­ган йўлга назар солинса, соҳа му­ваф­фақиятлари ўз-ўзидан қўлга киритилмагани аён бўлади. Бунинг учун 25 йиллик йўлни кўз олдимизга келтирайлик. Ўша даврда юртимизда она ва бола ўлими кўрсаткичи собиқ ит­тифоқ республикалари орасида энг юқори ўринда эди. Бирламчи тиббий-профилактика ёрдами олиш учун ҳат­то оддий шароитлар етишмас, дори-дармон жуда танқис бўлган. Албат­та, мазкур муаммолар халқимиз саломатлигига ўз таъсирини ўтказмай қол­маган. Ўша даврда аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи паст, касалланиш юқори эди. Энг ёмони, ота-боболаримизнинг асрий орзуси бўл­ган соғлом зурриёд туғилиши ва тў­ла-тўкис камолга етказишдек му­қад­дас қадриятларимизга эътибор сусайиб кетган эди.
     Юртбошимиз мамлакатимиз мус­тақилликка эришиш остонасида турган йиллардаёқ бу хусусда бонг уриб, миллатимизнинг зурриёд фондини ҳалокатдан сақлаб қолиш учун кенг кўламдаги тадбирларнинг катта комп­лексини амалга ошириш лозимлигини таъкидлаган эди.
     Мустақиллик йилларида соғлом ва баркамол авлодни дунёга келтириш ва вояга етказиш, фарзандларимизни ҳеч кимдан кам қилмай ўс­тириш, ўғил-қизларимизнинг жа­ҳон андозалари даражасида таълим олиши учун барча шарт-шароитларни яратиш Президентимиз раҳнамо­лигида амалга оширилаётган исло­ҳот­ларнинг бош мақсадига айланти­рилди.

     Кўзланган мақсадларга тўла-тўкис эришиш учун, энг аввало, жамиятимизнинг барча соҳалари, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида чуқур ислоҳотлар ўтказилишига катта эътибор берилди. Мазкур соҳани ривож­лантириш талабларидан келиб чиқиб, унинг ҳуқуқий асослари яратилди. Бугунги кунда 14 та қонун, 120 дан зиёд қонун ости ҳужжатлари соҳа­даги ишларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

     «Соғлом она – соғлом бола» мақ­садли дастури ишлаб чиқилиб, узвийлик билан ҳаётга татбиқ этилмоқ­да. Энг илғор тажрибалар асосида она ва бола скрининг хизмати, перинатал муассасалар тармоғи ишга туширилди. Аҳолини репродуктив са­ломатлигини мустаҳкамлаш бўйича махсус марказларга асос солинди.

     Юртимизда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг дунёда ўхшаши бўлмаган ноёб тизими йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари, шаҳар ва туманлардаги бўлинмалари, тез тиббий ёрдам хизматининг жойлардаги шохобчалари ва санитар авиация хизмати орқали аҳолига жа­ҳон андозалари даражасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

     Болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш ишларини такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани сабабли, сўнгги уч йил мобайнида ротавирус ва пневмококк инфекциясига қарши иккита янги вакцина амалиётга жорий этилди. Бугунги кунда 12 турдаги юқумли касалликларга қарши қўлланиладиган вакциналар давлат бюджети ҳисоби­дан харид қилинмоқда. 2016 йилда ушбу мақсадларга 18,5 млрд сўм аж­ратилди. Эмлаш қамрови қарийб 99 фоизни ташкил этмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу жаҳондаги энг юқори кўрсаткичдир. Буни халқаро ГАВИ ташкилоти ҳам алоҳида эътироф этиб, миллий эмлаш тақвимимизни янада такомиллаштириш учун махсус грант ажратди.

     Юртимизда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизими ҳам йилдан-йилга ривожланмоқда. Бугунги кунда кардиология, жарроҳлик, кўз микрохирургияси, урология, терапия ва тиббий реабилитация, эндокринология, пульмонология ва фтизиатрия, акушерлик ва гинекология, дерматология ва венерология, педиатрия со­ҳасида махсус илмий-амалий тиббиёт марказлари ташкил этилиб, аҳо­лига мазкур йўналишларда юксак савияда тиббий ёрдам кўрсатилмоқ­да. Ушбу тиббиёт муассасаларида ҳар йи­ли эл­лик мингга яқин юқори техно­логияли мураккаб операциялар бажарилади. 600 мингдан кўпроқ беморга амбулатор хизмат кўрсати­лади.

     Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт муассасаларида катта илмий салоҳият жамланган бўлиб, ўз­бек олимларининг долзарб масала­ларга оид изланишлари натижасида тиббиётнинг йигирмадан зиёд йўналишлари бўйича 1000 дан ортиқ даволаш-диагностика стандартлари иш­лаб чиқилди. Кардиожарроҳлик, уро­логия, педиатрия, акушерлик-гинекология, дерматология, кардиология, кўз микрохирургияси каби соҳаларда қўлга киритилган муҳим ютуқлар бунга мисол. Ушбу илм-фан янгилик­ларини тиббиётимизнинг барча бў­ғин­ларига татбиқ этишга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда. Шу мақсадда жойларда мунтазам равишда «Маҳо­рат дарслари» ташкил этилмоқда. Ўт­ган йиллар давомида ташкил этилган ана шундай тадбирлар мобайнида юрак, қон-томир, урологик, кўз мик­рохирургияси соҳа­ларида 110 га яқин юқори технологияли диагностика ва даволаш усуллари ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига татбиқ этил­ди. Бундай янги технологияларнинг жорий этил­гани илгари даволаш ўта қийин бўл­ган кўплаб оғир касаллик­ларни кам жароҳатли усулларда соғ­ломлашти­риш, ногиронликнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.

     Бироқ, тиббиёт ҳар қанча ривож­ланмасин, касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал, деган тамойилнинг ҳаётимиздаги ўрни ҳам чуқурлашаётгани сир эмас. Шу боис, бирламчи тиббий-санитария тизимига эътибор ҳам тобора ривожланиб, бу борада катта ютуқларга эри­шилмоқда.

     Мамлакатимизда замонавий тиб­бий-профилактика хизмати тибби­ётимизнинг узвий бўғини сифатида шакллантирилиб, жаҳон андозалари талабларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий тизимга айлантирилди. Айни пайтда уч мингга яқин қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, амбулатор-поликлиника муассасалари, туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

     Бугунги кунда ҚВПлари бирламчи тиббий кўрикни ўтказиш учун лаборатория таҳлил воситалари ҳам­да бир қатор диагностика аппаратлари билан жиҳозлангани аҳоли учун катта қулайлик яратаётган бўлса, иккинчидан эса мамлакатимиздаги етак­чи илмий-амалий тиббиёт марказлари, клиника ва шифохоналарнинг малакали олимлари ва шифокорлари иштирокида саломатлик ҳафталик­ларини ўтказиш имконини бермоқда. Яъни, ушбу ҳафталиклар ташкил этил­ганидан буён 26 миллиондан зиёд аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кў­рикдан ўтказилди. «Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин» акцияси аҳоли саломатлигини асрашда юксак самара бермоқда. Бугунги кун­гача ўнга яқин шундай тадбирлар ташкил этилиб, бу жараёнда чекка ҳудудларда яшайдиган аҳоли, илк марта никоҳдан ўтувчи ёшларни тиб­бий кўрикка жалб этиш, аниқланган касалликларни ўз вақтида даволашга эришилмоқда.

 

Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.