- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Turizmni rivojlantirish istiqbollari

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 11.09.2017 @ 16:17 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Инсоннинг ҳаёт тарзи уч нарса билан бахтли кў­ри­ниш олади: «муҳаббат, қизиқарли касб, саё­ҳат қилиш учун имконият», деган эди Иван Бунин. Ҳақиқатан ҳам, саёҳат ҳордиқ чиқа­риш­нинг энг ма­роқли, қизиқарли ҳамда энг қим­мат­ли тури ҳисобланади. Айни пайт­да туризмдан келаётган даромадлар нефть ва автомобиль саноати би­лан рақобатлашаётгани фикримиз исботидир. Яъни, туризм имкониятлари мавжуд мамлакатларда иқтисо­ди­ёт­нинг кўплаб тармоқлари параллель равишда тараққий эттирилмоқ­да. Маълумотлардан маълум бўлишича, баъзи давлатларнинг туризмдан келаётган даромади ЯИМнинг 15–35 фоизини ташкил этмоқда.
     Жаҳон туристик ташкилоти концепциясида туризмнинг барқарорли­гига эришиш – келажак учун режалаштирилаётган имкониятларни яхшилаш ва кенгайтириб боришда, ҳу­дудлар эҳтиёжлари ва фаровонлиги­ни таъминлашда муҳим роль ўйна­ши қайд этилади. Бу эса, ўз навбатида, табиий ва ижтимоий ресурсларни тўлиқ сафарбар этишда ўзига хос тизим ҳисобланади. Жумладан, ижти­моий-иқтисодий ва эстетик эҳтиёж­ларни, маданий қадриятларни сақ­лаш ва ривожлантиришга, экологияга нисбатан муносабатларни тартиб­га келтиришга, биологик хилма-хилликни асраб-авайлашга, аҳолининг ҳаёт даражаси тубдан яхшилани­ши­га ижобий таъсир кўрсатади.
     Туризм бозорининг мавжуд аҳво­ли мамлакатнинг ижтимоий – сиёсий ва иқтисодий ҳолатига баҳо беради. Яъни, у мамлакатлар ўртасидаги ҳам­корликни ҳамда инвестиция ва капи­тал оқимини таъминлаш даражаларини аниқлашда муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Туризм нафақат иқтисо­дий жиҳатдан даромад келтиради, балки алоқа, қурилиш саноати ривожланиши, транспорт коммуникациялари шаклланиши ҳамда аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқарили­ши, меҳмонхона инфратузилмаси та­ко­миллаштирилиши, маиший хизмат кўрсатиш сифатини оширишга самарали таъсир қилади. Айниқса, иш билан таъминлашда мазкур соҳа­нинг ўрни беқиёс. Айни пайтда жа­ҳон­да 292 млн нафардан ортиқ киши туризм соҳасига жалб қилинган. Туризмнинг ҳар тарафлама тараққий эттирилиши мамлакатнинг иқтисо­дий, сиёсий, ижтимоий жабҳалари юксалиши учун ҳамда ривожланган мамлакатлар қа­торидан муносиб ўрин эгаллаши, шунингдек, талаблар да­ра­жасидаги кемпинг, мотель, меҳ­мон­хоналар қурили­ши, ресторанлар, йўллар бунёд этилиши, тарихий ёдгорликлар таъмирланиши, атроф-му­ҳит мусаффолиги таъминланиши, ҳу­дуд­лар ободонлаш­тирилиши учун се­зиларли даражада ижобий таъсир кўр­сатади.
     Мамлакатимизнинг бой тарихи, қадимий ёдгорликлари, мўътадил иқ­лими ҳамда меҳмондўст халқи хориж­ликларни ўзига жалб қилиши та­биий. Айниқса, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, ўза­ро меҳр-оқибат ришталари, миллатлараро бағ­рикенглик муносабатлари ўрнатилгани туризм ривожланишининг энг му­ҳим омиллари ҳисобланади. Юртимизда туристларга истал­ган шаклдаги хизмат турларини таклиф этиш им­кониятлари мавжуд. Бугун турис­тик имкониятларимизнинг 33 фоизи архитектура ёдгорликлари билан боғ­лиқ. Яъни, Самар­қанд, Бухоро, Хива каби шаҳарла­римиз очиқ осмон остидаги ўзига хос музейлар сифатида юртимизнинг кўп асрлик тарихини намойиш этмоқда. Улар Миср, Ҳин­дис­тон, Қадимги Греция ва Рим ёдгорликларидек муқад­дас зиёратгоҳ­лар эканлигини ташриф буюраётган сайёҳлар қайта ва қайта тилга олиш­моқда.
     Ўзбекистонда туризмни ривож­лантириш бўйича давлат дастурлари қабул қилинишига ҳам катта аҳамият берилмоқда. Қайд этиш керакки, 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонда миллатлараро алоқаларни кен­гайтириш, халқаро туристик бозорга интеграция қилиш, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва маънавий меросини тарғиб қилиш ва шу билан бирга, туристларга хизмат кўр­сатиш сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишга алоҳида урғу берилган. Ушбу мақсадларни амалга ошириш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг минта­қавий бўлинмалари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган. Қўмита рес­публиканинг экспорт имкониятлари ва туризм инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширмоқда.
     Президентимиз томонидан жорий йилнинг 30 июнида қабул қилин­ган «Ўзбе­кистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тўғ­риси­да»ги фармони мазкур йўналишдаги долзарб масалаларни ҳал этишда му­ҳим аҳамият касб этади. Шу билан бир­га, Ўзбекистон туризм бўйича хал­қаро ярмаркаларнинг доимий иштирокчиси эканлиги, Тошкент шаҳ­рида ҳар йили мунтазам ўтказилаётган «Буюк ипак йўли бўйлаб туризм» халқаро ярмаркаси ўзбек туризми имкониятини, унинг маълум бир қир­раларини намойиш этмоқда. Шундай кўргазмалар жаҳон туристик компанияларини мамлакатимизда туризм­нинг ривожланиши билан яқиндан таниш­тириш ва ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиши учун замин яратади.
     Ўзбекистонда транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли, сўнгги йилларда қиймати уч млрд долларлик инвестициялар ҳи­со­бидан узунлиги 2600 км бўлган за­монавий автомобиль йўлларини қу­риш ва реконструкция қилиш ишлари ниҳоясига етказилди. Шунингдек, кемпинглар, овқатланиш ва маи­ший хизмат кўрсатиш масканларидан ибо­рат кўплаб йўлбўйи инфратузилма объектлари барпо этилди. Жумла­дан, самарали фаолият кўрса­таётган 11 та халқаро аэропортда энг замонавий авиалайнерлар, тезюрар поездлар ту­ристларга ўз саёҳатла­рини тез, қу­лай ва хавфсиз ташкил этиш имконини бермоқда.
     Мана шундай чора-тадбирлар, яра­тилаётган шарт-шароитлар ва қу­лайликлар натижасида мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳ­лар сони икки миллион нафардан ош­моқда. Айни пайтда, республикамиз­да туризм соҳасида 200 мингдан зиёд киши меҳнат қилаётгани, ҳар йили улар сафи мунтазам кенгайиб бораётгани тўғрисидаги кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг келажакда дунёнинг туризм соҳаси ривожланган мамла­катлар қаторига қўшилиш учун астойдил ҳаракат қилаётганидан далолат беради.
     Туризм иқтисодиётнинг таркибий қисмларидан бири сифатида давр талаблари даражасида фаолият кўрсатишига эришиш жуда кўплаб тар­моқ­ларнинг бир-бирига узвий боғла­нишига, яхлит тизим шаклига келтирилишига, ишлаб чиқариш жараёнлари ва хизмат кўрсатиш турлари бе­восита ва билвосита ривожланишига замин яратади.
     Мамлакатимизнинг туризм индус­трияси бозор муносабатларига бос­қичма-босқич мослаштирилмоқ­да. Республикамизда мавжуд бўлган шарт-шароитларни халқаро туризм талабларига, умумжаҳон тенденцияларига мувофиқ ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада республика­мизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳар тарафлама чуқур таҳлил қилиш, турли мезонлар ҳамда қарашларни умум­лаштириш йўли билан кўзланган мақ­садларни амалга ошириш ­мумкин.
     Бутунжаҳон туризм ташкилотининг тавсиялари ва мезонларига эъти­бор қаратиш, мазкур бозордаги талаб ва таклифнинг ўзаро мутаносиблигига эришиш талаб этилади. Масалан, ички туризм бозоридаги нархлар даражасини қайтадан кўриб чиқиш, хорижий туристик фирмаларга бераётган таклифларни ва тарифларни «чўнтакбоп» қилиш уларнинг қизиқишлари ошишига олиб келади. Бу, ўз навбати­да, хизмат кўрсатиш таклифларимизни жаҳон андозалари даражасига ет­казиш имконини беради.
     Бу жиҳат туристик оқим йўналиш­лари самарали ташкил этилишига, та­лаб ва таклиф мувозанатлари меъёр­лашишига таъсир қилади. Мисол учун, туризм соҳаси ривожланган мам­лакатларда туризм турлари уйғун ҳо­латда, мутаносиб равишда ташкил этилади, унинг мунтазамлигига, хизмат қилувчи барча омилларнинг мувозанати сақлаб турилишига катта эътибор берилади.
     Статистик маълумотлар таҳлил­лари шуни кўрсатадики, четдан кириб келувчи ҳамда ички сайёҳлар ўртасидаги тафовутларни камайтиришга эришиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу, четга чиқувчи ҳамда четдан кирувчи, ички сайёҳлик баланслари ўртасидаги фарқни камайтириб бориш билан бевосита боғлиқ. Мазкур ўринда ушбу йўналишлар фаолиятини алоҳида-алоҳида ўрганиш мақсад­га мувофиқ. Миллий туризм истиқ­болларидан бири – малакали туризм хизматларининг йўлга қўйилиши ҳам­да оммабоплигини таъминлаш, ҳар тарафлама жозибадорлигини ошириш сайёҳлар сонининг узлуксиз кў­пайиб боришига хиз­мат қилади.
     Дарҳақиқат, мамлакатимизда сай­ёҳ­лик индустриясининг жадал ривожлантирилиши бўйича амалга оши­рилаётган барча саъй-ҳаракат­лар, ҳудудларнинг табиий ва ижтимоий ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаётган маҳаллий дас­турлар ижроси яқин келажакда ўз натижаларини бериши шубҳасиз.
     Хуллас, ҳар жиҳатдан имкониятларга бой бўлган юртимизнинг жаҳон туризмининг муҳим марказларидан бирига айланишида, унинг барқарор ривожланишида давлат ҳамда ма­ҳаллий дастурлар ижроси мақсадни амалга оширишда дастуриламал бў­лади.
 
Ғайбулла ҚЎЧҚОРОВ,
иқтисод фанлари номзоди


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/turizmni-rivojlantirish-istiqbollari.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/turizmni-rivojlantirish-istiqbollari.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.