(O´zbek) Yangiqo‘rg‘on tumani

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган иж­тимоий-иқти­содий исло­ҳотлар энг аввало, ин­сон манфаатларини ҳимоя қилиш­га, мамлакатимиз иқтисодий қудра­тини та­раққий эттиришга ва халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш­га қара­тилган. Шу боис, жойларда улуғ мақ­садларни теран англаган бунёдкор халқимиз ҳар бир жабҳада фидокорона ва самарали меҳнат қил­моқда. Ҳуку­матимиз яратиб бераётган кенг кў­ламли имкониятлардан унумли фойдаланаётган янгиқўрғон­лик­лар ҳам давлатимиз иқтисодиётини янада юк­салтириш, ўзларининг турмуш даражасини оширишга астойдил инти­л­моқда. Яъни, қабул қилина­ётган истиқболли лойиҳалар, ҳаё­тий дас­турлар ижросини таъминлашда ижобий натижаларга эришил­моқда. Бундай дейишимиз бежиз эмас, зеро, 2015 йил якунларига эътибор қа­рат­сак, юқорида келтирилган таъ­риф­лар ижобатини топаётганини кў­рамиз. Масалан, 2015 йилда ўтган йил­га нисбатан саноат 111,3 фоиз, аҳоли истеъмол моллари 111,9 фоиз, қиш­лоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 107,7 фоиз, пудрат ишла­ри 113,2 фоиз, чакана савдо 102,7 фоиз, пулли хизмат кўрсатиш 114,4 фоизни ташкил этди. Янгиқўрғонлик­лар ўз маҳсулотларини хориж бозор­ларига чиқариш масалаларида ҳам яхши натижаларга эришмоқда. Хусусан, ўтган йили 19,4 млн долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳ­су­лотлари экспорт қилингани, 4,8 млн долларлик импорт амаллари бажарилганини инобатга оладиган бўлсак, бу борада ҳам сезиларли муваф­фа­қиятларга эришаётганимиз маълум бўлади.
     Таъкидлаш лозимки, бугунги кун талаб-эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, туманда аграр соҳанинг барча йўналишларига катта эътибор қара­тилмоқда. Аслини олганда, Янгиқўр­ғон аҳли табиий муҳитга мос равишда азал-азалдан мева-сабзавот етиштириш ҳа­дисини олишган. Айтиш мумкинки, туманимиз мева-саб­завотга их­тисос­лашган ҳудудлар­дан саналади, яъни, бу заминда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тажрибалар даврлар оша бойитиб борилади. Шу боис ҳам, бу имкониятлардан самарали фойда­ланишга астойдил ҳаракат қилинади. Мисол учун, 2015 йилда қишлоқ хўжа­лиги маҳсу­лотлари етиштириш нати­жаларини таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги манзара ҳосил бўлади. Яъни, умумий сумма 586,9 млрд сўм­дан зиёд бўлиб, барча хўжаликлар томо­нидан 40,4 минг тонна дон (100,7 %), 104,5 минг тонна сабзавот (104,3 %), 92,8 минг тонна картошка (104,2 %), 36 минг тонна полиз (106,4 %), 54,7 минг тонна мева (107,7 %), 37,2 минг тонна узум (104,6 %), 12,9 минг тонна гўшт (111,2 %), 67,6 минг тонна сут (111,1 %), 34,4 млн дона тухум (137,2 %), 187,5 тонна пилла (116,7 %), 176 тонна жун (107,3 %), 51 тонна асал (153,6 %) ва 41,4 тонна балиқ (172,5 %) етиштирилди. Бюджет даромадлари 25,6 ­млрд сўм (режадан 29,6 млн сўм кўп)ни, харажатлар 89,4 млрд сўм (режадан 271 млн сўм кам)ни ташкил этди. Со­лиқ ва мажбурий тўловлар учун 37 млрд сўм (режадан 43,3 млн сўм зиёд) ундирилиб, шундан 25,6 млрд сўми туман маҳаллий бюджетида қолди­рилди.
     Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бунёдкорлик ғоялари асосида қиёфаси туб­дан ўзгариб бораётган ҳудудлар қа­то­ри бизнинг туманда ҳам бирин-ке­тин замонавий корхоналар, ишлаб чиқа­риш мажмуалари бунёд этил­моқда, мавжудлари замонавий техника ва технологиялар билан жиҳоз­ланмоқда. Шунингдек, хусусий тадбиркорликка, кичик бизнесга янада кенг имкониятлар очиб берилмоқда. Буларнинг барчаси алал-оқибат тў­кин-сочин­ликка, фаровон турмуш тарзи асоси бўлган бандлик кўрсаткичлари ортишига сабаб бўл­моқда. 2015 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳуду­дий дас­турига кў­ра, 6480 та янги иш ўрни яратилиши ре­жалаштирилган эди. Мақсадли дас­турга мувофиқ, 90 таси саноат, 565 таси хизмат кўрсатиш, 320 таси қиш­лоқ хўжалиги, 325 та­си ишламасдан турган корхоналар фао­лиятини тик­лаш ҳи­со­бига амалга оши­рилди. Шунингдек, тижорат банк­ларининг кичик корхоналар ва мик­рофирмалар учун ажратиладиган кре­дитлари ҳи­собига 1524 та, якка тар­тибдаги тадбиркорликни ривожлан­тириш ҳисо­бига 652 та, уй меҳна­тини ташкил этиш ҳисобига 2722 та ҳам­да деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳи­со­бига 282 та иш ўрни яратилди.

 

Rapikov-1

     Бу борада айниқса, мустақил ҳа­ётга қадам қўяётган ёшлар, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилаётган эътибор ҳар қан­ча таҳсинга сазовор. Қайд этилганидек, 2015 йил якуни бўйича белгиланган режа 100,8 фоизга бажарилди. Ана шу мақсадда ўтган йили аҳоли бандлик даражасини ошириш мақса­дида олти маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Мазкур тадбирларда коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига ало­ҳида эътибор берилди. Хусусан, 2014–2015 ўқув йилида туман касб-ҳунар коллежлари битирувчилари сони 3053 нафарни ташкил этиб, 3043 нафари (99,7 %) ўзининг доимий иш ўрнига эга бўлди.
     Бундан ташқари, туманнинг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш дастурига асосан ўтган 2015 йилда умумий қиймати 11,5 млрд сўм­лик 11 та саноат корхонаси ишга туширилди. Бунинг натижасида 204 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
     Жумладан, тумандаги «Натурал Джус» МЧЖ ўз маблағи ҳисобидан 800 млн сўм, банк кредити ҳисобидан 6,2 млрд сўмга Туркия ва Польша дав­латларидан замонавий, мевани қай­та ишлаш дастгоҳларини келтириб, йилига 50 минг тонна мевани қай­та ишлашни йўлга қўйди. Ўтган даврда аҳоли жон бошига саноат маҳсулот­лари ишлаб чиқариш 491,4 минг сўмга, аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқариш 457,9 минг сўмга, қишлоқ хў­жалиги маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш 2859,5 минг сўмга, пулли хизмат кўрсатиш 453,6 минг сўмга, чакана савдо айланмаси 1229 минг сўмга ва жами хизматлар 943,7 минг сўмга тўғ­ри келди.
     Бугунги кунда маҳаллий бюджет харажатларининг 63,6 фоизи мақсад­ли субвенциялар ҳисобига қоплан­моқда ёки республика бюджетидан 56,9 млрд сўм субвенция олинаётганлиги туманнинг республика бюджетига боғлиқлиги юқори даражада эканлигини кўрсатмоқда. Шунга кўра, жорий йилда туманда ишлаб чиқил­ган субвенцияни қисқартириш юзасидан ишлар давом эттирилиб, йил якунига қадар режалаштирилган 63,6 фоиз ўрнига 60,2 фоизга тушириш ёки 3,5 фоизга камайтириш мўлжал­лан­моқда.
     Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига хизмат қила­диган ва аҳоли фаровонлигини оширишда самарали омил бў­ладиган ҳар қандай ташаббус қўл­лаб-қувватлан­моқда. Натижада, иқ­ти­со­ди­ёт тар­моқ­лари бўйича хусусий тад­биркорлик субъектлари улуши ор­тиб, саноат маҳсулоти ишлаб чиқа­риш 61,6 фоизни, ялпи қиш­лоқ хўжа­лик маҳ­су­лоти етиштириш 99,7 фоиз­ни, чакана савдо айланмаси 46,3 фо­изни, аҳо­лига пулли хизмат кўр­са­тиш 60,1 фоизни, юк ташиш 71,4 фоизни, йўловчи ташиш 95,6 фо­изни ва жами хизматлар 85 фоиз­ни ташкил этди.
     2015 йил давомида туманда фао­лият юритаётган кичик бизнес субъектларига жами 18,9 млрд сўм кредит маблағлари ажратилиб, шундан 5,7 млрд сўми қисқа муддатли ва 13,2 ­млрд сўм узоқ муддатли кредитлардир.
     Юқорида қайд этилган иқтисодий кўрсаткичларни 2010 йилга нисбатан таққослаганда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12,8 млрд сўмдан 100,9 млрд сўмга, яъни саккиз бараварга ўсган.Аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқариш етти бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,2 бараварга, чакана савдо айланмаси 111,5 фоизга, пулли хизмат кўрсатиш эса 131,2 фоизга ва жами кўрсатилган хизматлар 4,1 баравар ўсишига эришилди.
     Бу кўрсаткичларни аҳоли жон бошига нисбатан таҳлил қилинганда қуйидаги манзара ҳосил бўлади. Яъни, 2010 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 72,1 минг сўмга тўғри келган бўлса, 2015 йилга келиб 491,4 минг сўмга, яъни етти бараварга ўсди. Шунингдек, аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқариш 5,8 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,8 бараварга, пулли хизмат кўрсатиш 6,6 бараварга, чакана савдо айланмаси қарийб тўрт бараварга ва жами хизматлар 3,2 бараварга ўсиши таъминланди.
     Қолаверса, туманда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, янги хизмат турларини ташкил этиш йўналишида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий қилинмоқда. Хусусан, ўтган йилнинг ўзида 54 та хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаси ташкил этиш режалаштирилиб, амалда 78 таси фойдаланишга топширилди. Уларнинг 30 таси чакана савдо, саккизтаси умумий овқатланиш, бештаси пойабзал тикиш ва таъмирлаш, ўнтаси автомобиль ва бошқа техникаларни таъмирлаш устахоналари ва 25 таси кийим тикиш ва таъмирлаш, суратхона, сар­тарошхона ҳамда гўзаллик салонлари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларидир.
     Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қурилиш ишлари ҳажми 2015 йил да­вомида 61,5 млрд сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,2 фоизни ташкил этди. Туманимизда ҳисо­бот даврида 82 минг кв/м. якка тартибдаги тураржойлар қурил­ди. Миллий ва замонавий архитектурани ўзи­да мужассам этган бир-биридан гў­зал иншоотлар, гузарлар ҳам­да спорт майдончалари, дўкон ва хизмат кўрсатиш объектлари Ян­ги­қўрғон тума­ни қиёфасини тамомила ўзгартириб, аҳолига қўшим­ча қу­лайликлар ярат­моқда. Кўриниб ту­рибдики, туманда саноат ва қиш­лоқ хўжалиги маҳсу­лотлари ишлаб чиқариш, аҳоли ис­теъ­мол товарлари тайёрлаш, чакана савдо ва пулли хизмат, сервис ва маи­ший хизмат кўр­сатиш салмоғи, пуд­рат ишлари ҳаж­ми ўсиб бормоқда.
     Туманимизда юқорида таъкидланган чора-тадбирлар билан бирга, жорий «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижросига қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга ҳам астойдил киришилган. Булар, соғлом турмуш тарзини яратишга янада эътибор бериб, оналар ва болалар соғлиғини асраш, ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, мод­дий ва маънавий жиҳатдан кўмак бе­риш орқали соғлом фарзандларни ка­молга етказиш ишларини тизимли тартибда йўлга қўйишдир. Юртимиз­даги ҳар бир инсон самарали меҳнат қилиши, роҳат-фароғатда яшаши учун барчамиз бирдек масъулмиз. Бу жи­ҳатни катта-ю кичик яхши англаши ҳам муҳим масала!
     Кўриб турганимиздек, Янгиқўрғон ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юқо­ри салоҳиятга эга, жадал ривожланаётган туманлардан. Ҳудуд аҳолиси­нинг меҳнаткашлиги, юртни обод этишга, ёрқин келажак қуришга бўл­ган эзгу орзуси амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида яққол намо­ён бўлмоқда.
     Хуллас, саъй-ҳара­катлар ва интилишларимиз қанчалик муштарак ва ҳа­моҳанг бўлса, бу – эртанги фаровонлик, ҳеч кимдан кам бўлмай тўкин яшаш, айтиш жоизки, мақсад-муддао­ларимиз ушалиши демак!

 

Тоҳиржон РАПИҚОВ,
туман ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.