- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -
(O´zbek) Daromad manbai
Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 28.04.2017 @ 11:29 In Новости | No Comments
Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган улкан эътибор юксак самара бермоқда. Жумладан, Навоий вилоятида ҳам ана шундай эътибор самарасида томорқадан фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз талайгина. Хатирчи туманидаги Зарафшон маҳалласида яшовчи 70 ёшли Аҳмад бобо Ҳамидов шулардан бири. У тўрт сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, минг туп помидор парваришламоқда. Туманда томорқа маданияти юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Айниқса, Боғчакалон, Кўксарой, Икром Карвон номидаги маҳаллалар аҳолиси томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. «Кўксарой»маҳалласидаги ҳар икки хонадоннинг бирида иссиқхона бор. Йилнинг тўрт фаслида барча сабзавотлар муҳайё. «Боғчакалон»дан М.Ҳошимов, Д.Маликов,М.Исомиддиновлар ҳам томорқадан мўмай даромад топиб, рўзғорларига барака киритаётганлардан.
Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz
URL to article: https://evu.uz/novosti/daromad-manbai.html
URLs in this post:
[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/daromad-manbai.html/print
Click here to print.
Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.