(O´zbek) Erkin iqtisodiy zonalar

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларда замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу ва бошқа янгиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинарда қайд этилди.
 Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, олимлар, экспертлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
     Айниқса, Президентимизнинг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу йўналишдаги ислоҳотларни чуқурлаштиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Фармон асосида эркин иқтисодий зоналарнинг муайян соҳага ихтисослашувини қўллаб-қувватлаш ва уларда саноат кооперациясини ривожлантириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш мўлжалланмоқда.
     Тадбир давомида эркин иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламига етказиш, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида фаол тарғиб қилиш, ҳужжатлар ижросининг таъсирчан мониторингини йўлга қўйишга оид фикрлар билдирилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.