(O´zbek) Mevalarimiz endi vyetnamda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Яқинда Москва шаҳрида бўлиб ўтган “ПродЭкспо — 2017” халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини янги бозорларга, хусусан, Мўғулистон ва Вьетнамга етказиб бериш бўйича келишув имзоланди. Энди ушбу мамлакатларга сархил ва қуритилган мева, полиз ҳамда дуккакли маҳсулотлар экспорт қилинади. Кўргазма давомида Хитойнинг «Honkong Line Trading CO LTD», Қозоғистоннинг «Метро Кэш Энд Керри», Беларуснинг «Евроторг», Россиянинг «Челни-хлеб», «СПАР Тула», Мўғулистоннинг «Happy Fruits» ва бошқа компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, тадбирлар якунида жами 74 миллион АҚШ долларилик сархил ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлар савдоси бўйича битим имзоланди.Германия пойтахтида бўлиб ўтган «Яшил ҳафта — 2017» ярмаркаси доирасида эса 151,1 миллион долларлик шартномалар тузилди. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат саноатининг энг сўнгги ютуқлари намойиш этилган йирик форумда 66 мамлакатнинг 1,6 мингдан ортиқ компания ҳамда фермер хўжаликлари қамраб олинди. Унда Ўзбекистон компаниялари ҳам муносиб иштирок этди. Нуфузли халқаро ярмаркада «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниялари, «Ўзагроэкспорт» АЖ каби ташқи савдо тузилмалари, республиканинг турли ҳудудларидан фермер хўжаликлари Ўзбекистон агросаноати салоҳиятини намойиш этди. Ярмаркада шунингдек, Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Туркия вакиллари билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича битимлар имзоланди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.