(O´zbek) Muhim palla

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Қашқадарёлик  соҳибкорлар жорий йилда 144 минг гектардан зиёд майдонда бошоқли дон экинларини парваришламоқда. Ғалла парваришида бегона ўтларга қарши курашиш мўл ҳосил гаровидир.  Вилоятда амалга оширилаётган ушбу тадбирга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг махсус авиация ишлари компанияси Қарши авиазвеносининг ҳаво кемалари жалб этилгани ишловни янада тез ва сифатли амалга ошириш имконини бермоқда. Ҳозирга қадар 20 минг гектар майдондаги ғаллазорга ишлов берилди. Яна 15 минг гектар майдон ишлови учун авиациядан фойдаланиш кўзда тутилган. Бу йил баҳорнинг серёғин келаётгани майсанинг тўлиқ ривожланиши билан бирга оқбош, перка, ёввойи сули каби бегона ўтларнинг ҳам ўсувчанлигига қулай шароит яратмоқда. Бу ўтлар озиқ моддаларни буғдойга нисбатан 20-30 марта кўп ўзлаштириб, майса ривожига халал беради. Шу боис уларга қарши ишловни кечиктирмай ўтказиш жуда муҳим. Мухтасар айтганда, ғаллазорда бегона ўтларнинг бўлмаслиги мўл ҳосил, тоза ва сифатли буғдой етиштириш имконини беради. Авиация кўмагидан фойдаланиш эса мазкур тадбирни тез ва экинларга зарар етказмасдан ўтказишни таъминлайди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.