(O´zbek) 100 nafar bitiruvchi talabalar o‘z biznes rejalari bilan ishtirok etdi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   O‘zLiDeP томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб этишга кўмаклашишга қаратилган “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи босқич талабалари учун махсус ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда.

    Мазкур лойиҳа доирасидаги бу йилги семинарнинг Навоий вилоят босқичи якунланиб, унда 100 нафар битирувчи талабалар ўз бизнес режалари билан иштирок этди,- дейилади O‘zLiDeP сайтида.
    Ўтган йили ушбу лойиҳанинг вилоят босқичида қатнашган 65 нафар битирувчи ёшларга 822 млн. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар берилди. Натижада 110 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
    Ўтказилаётган семинарларнинг ёшларимиз учун энг қизиқарли жиҳатларидан бири бу кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантиришга кредитлар ажратиш қоидалари ва  амалиёти каби мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари доимий равишда амалга ошириб келинаётгани ҳисобланади.
    Навоийлик йигит–қизлар ёш тадбиркор сифатида партиянинг бир қатор лойиҳаларида ҳам фаол қатнашиб, кутилган натижаларга эришмоқдалар. Улардан бири Кармана Озиқ-овқат ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи талабаси Севара Ҳамроева “Ишбилармон талаба-2014” стипендияси учун ўтказилган Республика кўрик–танловида ҳунармандчиликнинг тикувчилик йўналиши бўйича иштирок этиб, стипендия ғолиби бўлди. Ҳозирда 8 дона тикув машинаси ҳамда 10 нафар шогирдлари билан ўз бизнесини олиб боряпти. Партиянинг “Диплом билан бизнесга-2015” лойиҳасида қатнашиб, банкдан 15 млн. сўм миқдорида кредит олган ҳолда ўз фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштирган.
    — Ушбу лойиҳада чорвачиликни ташкил қилиш борасидаги бизнес режам билан қатнашиб, банкнинг 46 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредитга эга бўлдим. Келажакда тадбиркорлигимни йўлга қўйсам, 5 нафар тенгқур ёшларни иш билан таъминлаган бўламан. Семинарда соҳа мутахассисларидан олган билимларимиз самарали фаолият олиб боришимизда катта ёрдам беради, — дейди Қизилтепа Агросервис ва транспорт касб-ҳунар коллеж талабаси Озоджон Эргашев.  
    Икки кунлик семинар якунида 85 нафар битирувчи ёшларга тижорат банклари томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар берилди.
    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш ёшлар сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида ана шундай салоҳиятли ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш,  улар иштирокида кичик бизнес тузилмаларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш долзарб вазифалар сирасига киради. Демак, мана шундай тадбирлар орқали ёшларга келажакда ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, хусусий бизнесини ташкил этиш ва уни юритишда талаб қилинадиган асосий омил фақат моддий ресурслар эмас, балки бизнесни ташкил этиш ва уни юритиш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш муҳим ўринга эга.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.