(O´zbek) 3,7 mlrd.so‘mlik mahsulotlar ichki bozorlarga sotilgan

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Наманган вилоятида ҳисобот даврида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2 триллион 624,9 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 9,7 фоизга етди. Жумладан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 6,1 фоизга, инвестициялар ҳажми 24,1 фоизга, қурилиш ишлари 10,9 фоизга, чакана савдо айланмаси 13,2 фоизга ва пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми 14,5 фоизга ортди, — дейилади telegraf.uz сайтида.
 
     Мазкур мақолада, ёзилишича, вилоятни саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган «2013-2015 йилларда саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури» доирасида 41,2 млрд сўм маблағ сарфланиши ҳисобига 164 та ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди ва 1714 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йил биринчи ярим йиллик якунлари билан вилоятда саноат корхоналари сони 3188 тани ташкил этиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 93 тага кўпайган. 2015 йилда Маҳаллийлаштириш дастурига асосан жами 9 та ҳудудий корхоналар 15 та лойиҳаси бўйича 16,2 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши белгилаб олинган бўлиб, шундан, 1-ярим йилликда 4,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилиб, ҳисобот даврида 5,2 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ҳамда 3,7 млрд.сўмлик маҳсулотлар ички бозорларга сотилган.
     Ўтган ярим йилда 48,4 млн АҚШ доллар миқдорида экспорт амаллари режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида 55,3 млн.долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган башорат 114,3 фоизга бажарилган. 2014 йил 1-ярим йиллик якуни билан экспорт амалларини бажарувчи корхоналар сони 87 тани ташкил этган бўлса, ҳисобот даврида уларнинг сони 11 тага ортиб, 98 тани ташкил этмоқда. Экспортёр корхоналар томонидан 41 турдаги товар ва хизматлар экспорти йўлга қўйилиб, жорий йилнинг ўзида 5 та янги турдаги маҳсулотларнинг экспорти амалга оширилди.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.