(O´zbek) 5 Yilga mo‘ljallangan hamkorlik strategiyasi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Юртимиз иқтисодиётининг турли соҳаларига 4 миллиард доллар миқдорида сармоя ажратилишини назарда тутади  
     Мазкур мақола  qashqadaryogz.uz сайтидан олинган ҳолда тўлиқлигича тақдим қилинмоқда.
     Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида ушбу нуфузли халқаро молия ташкилоти вакиллари бутун мамлакатимиз бўйлаб манфаатдор томонлар билан маслаҳатлар ўтказиб келмоқда.
     Бундай мулоқотларнинг навбатдагиси Қарши шаҳрида — дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг вилоят филиали мажлислар залида ташкил қилинди.
     Унда Жаҳон банки гуруҳининг  координатор ва мутахассислари билан бир қаторда мамлакатимиз иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.
     Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғайрат Жовлиев меҳмонларни Қашқадарёнинг иқтисодий салоҳияти билан яқиндан таништириб, воҳамизда давлатимиз раҳбари ва ҳукумат қарорлари асосида саноат, туризм ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, шунингдек, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларини янада гўзал ва обод қилиш  борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, уларнинг самаралари ҳақида батафсил маълумот берди.
     Шундан сўнг Жаҳон банки лойиҳаларининг катта координатори Динара Джолдошева, катта иқтисодчиси Эскендер Трушин, энергетика бўйича лойиҳалар координатори Искандар Бўронов ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис Ирина Цой Ўзбекистон Республикаси билан 2012-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегияси дастлабки натижалари хусусида сўз юритиб, кейинги тўрт йил давомида юртимизда Жаҳон банки иштирокида 12 та лойиҳа рўёбга чиқарилгани, уларни амалга оширишга 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилганини таъкидлашди.
     — Хусусан, Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро реконструкция ва ривожланиш банки «Талимаржон ИЭС ва «Сўғдиёна» нимстанцияси ўртасида юқори кучланишли (500 кВ) электр узатиш линияси ҳамда Талимаржон ИЭСда 500 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасини барпо этиш» лойиҳасига 110 миллион доллар миқдорида кредит ажратган бўлса, Халқаро ривожланиш ассоциацияси «Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш учун 125 миллион доллар йўналтирди, — деди Искандар Бўронов. — Жаҳон банки иштирокида амалга оширилган шу ва инфратузилмани ривожлантириш борасидаги бошқа, жумладан, Фарғона водийси ва Қорақалпоғистон Республикаси жанубида сув ресурсларидан фойдаланиш, Сирдарё вилояти ҳамда Бухоро вилоятининг  Олот ва Қоракўл туманларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, шунингдек, «Ангрен-Поп» темир йўлини қуришга қаратилган лойиҳалар Ўзбекистонда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.
     Тадбирда ҳамкорлик стратегиясида кўзланган бошқа муҳим мақсадлар — иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва уни диверсификация қилиш ҳамда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини юксалтириш борасида эришилган ютуқлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
     — Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида кейинги беш йилга ишлаб чиқилаётган, яъни 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегияси биринчи навбатда янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган бўлиб, унинг асосий тамойиллари қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, хусусий секторнинг фаол иштирокини таъминлашдан иборат, — деди Динара Джолдошева. — Ушбу стратегияни ҳаётга татбиқ қилиш доирасида Ўзбекистонда турли соҳаларни ривожлантиришга Жаҳон банки гуруҳига кирувчи молия ташкилотлари томонидан 4 миллиард доллар атрофида кредитлар ажратилиши белгиланиб, ушбу кўмак ёрдамида ҳар йили 500 мингта — жами 2,5 миллионта янги иш ўрни яратиш назарда тутилган.
     Янги ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган маслаҳатлар давомида  давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари Жаҳон банки гуруҳи томонидан илгари сурилган йўналиш ва ёндашувлар, шунингдек, ушбу халқаро молия  институтининг стратегияни амалга оширишдаги роли ва ўзаро алоқа боғлаш усулларини муҳокама қилиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
     Маълум қилинишича, ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан манфаатдор томонлар билан маслаҳатлар шу ҳафтада Нукус ва Урганч, келгуси ҳафтада эса Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида ҳам ўтказилади. Интернет тармоғи орқали онлайн-маслаҳатлар эса 3 ноябргача давом этади. Тайёр ҳамкорлик стратегиясини 2015 йил декабрь — 2016 йил январь ойларида Жаҳон банкининг Директорлар кенгашига тақдим этиш мўлжалланмоқда, — дейди ушбу мақола муаллифи.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.