- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Этноспорт ва стронгмен федерацияси раиси этиб тайинланди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 08.11.2019 @ 13:10 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистонда World Strongmen Cup 2020 Жаҳон серияси мусобақалари Хивада июнь ойидан бошлаб ўтказилиши бўйича келишувга эришилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

5 ноябрЬ куни Тошкенда Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси («World Ethnosport») кенгашининг  матбуот анжумани бўлиб ўтди. [2]

“Юртимизда спорт туризмини ривожлантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Булар сирасига жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган “Баҳодирлар ўйини” халқаро турнирини келтириш мумкин. Бундан ташқари, куни кеча Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon – илк халқаро хайрия марафони ўтказилди. Унда 28 мамлакатдан 1700 дан ортиқ киши иштирок этди. Ушбу марафон Ўзбекистонда биринчи хайрия марафони бўлди», – дея маълумот берди тадбирни очиб берган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Шунингдек, юртимизда спорт туризмини тарғиб қилиш бўйича 17 октябрдан 22 октябргача Ўзбекистонда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида “Aral Marathon” I Халқаро экологик марафони бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Орол денгизи муаммоларига бағишланган Халқаро конференция арафасида Ўзбекистоннинг олти шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Мўйноқда ўтказилди.

Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси («World Ethnosport») кенгашининг  матбуот анжуманида ОАВ вакилларига «UzReport» ахборот агентлигининг бош директори Равшанхон Джураевни Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси президенти ва Бутунжаҳон этноспорт иттифоқи кенгаши раиси этиб, Абдулазиз Аққулов эса Ўзбекистонда янги ташкил қилинган Этноспорт ва стронгменлар федерацияси раҳбари этиб тайинлангани ҳақида эълон қилинди.

Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси раҳбарлари Ўзбекистонда Этноспорт ва стронгменлар федерацияси ташкил қилинишини қўллаб-қувватлашга ҳамда республикамизда мазкур спорт турларини ривожлантириш бўйича яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилишди.

Ўзбекистонда World Strongmen Cup 2020 Жаҳон серияси мусобақалари Хивада июнь ойидан бошлаб ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Этноспорт Челленж ва Паҳлавон Маҳмуд номидаги «BAHODIRLAR O‘YINI» II Халқаро турнири ҳам бўлиб ўтади. Тадбирлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинади.
Манба: Kun.uz [3]


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-abdulaziz-a-ulov-zbekiston-etnosport-va-strongmen-federacziyasi-raisi-etib-tajinlandi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-abdulaziz-a-ulov-zbekiston-etnosport-va-strongmen-federacziyasi-raisi-etib-tajinlandi.html/print

[2] бўлиб ўтди.: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=849

[3] Kun.uz: https://kun.uz/news/2019/11/05/abdulaziz-aqqulov-ozbekiston-etnosport-va-strongmen-federatsiyasi-raisi-etib-tayinlandi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.