(O´zbek) Aktsiyadorlar ishonchini mustahkamlaydi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлаш йўлидаги устувор вазифалардан яна бири бу, Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришдир. Бу борада юртимизда тегишли қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилди ва доимий равишда такомиллаштирилиб келинмоқда. Соҳа ривожини таъминлашда, Иқтисодиёт, Адлия ва Молия вазирликлари, Давлат мулки қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Тошкент” Республика фонд биржаси, бир нечта тижорат банклари, суғурта компаниялари ҳамкорлигида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Натижада, иқтисодиётда катта ижобий ўзгаришлар рўй бериб, хусусий мулкчиликнинг ривожланишига ҳамда ишбилармонлик ва  тадбиркорликка кенг йўл очилмоқда.
    Куни кеча Термизда Президентимизнинг жорий йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш, адлия, молия бошқармалари вакиллари, йирик акциядорлар, акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бўйича мутахассислари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда хусусий секторни изчил ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юксак самаралар бераётгани таъкидланган, – дейилади ЎзА тарқатган хабарда.
         Вилоятида 38 акциядорлик жамияти фаолият юритмоқда. Уларнинг 33 тасида давлат улуши мавжуд. Фармонга мувофиқ, акциядорлик жамиятларининг бошқарув тизимига хорижий менежерлар жалб этилиб, ижро органи раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни хорижий менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилиш тартиби жорий этилаётгани соҳани янада юксалтиришга хизмат қилади. 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши, халқаро аудит стандартлари ҳамда халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши белгилангани улар фаолиятининг очиқлигини янада оширади ва акциядорлар ишончини мустаҳкамлайди. Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжатда акциядорлик жамиятларига халқаро андозаларга мос замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш белгилаб берилган. Чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратишга эътибор янада кучайтирилган.
        Албатта, республика қимматли қоғозлар бозорида тадбиркорлар учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, соҳа фаолияти учун қўшимча даромад манбаига айланиши,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тезкор ривожланиши учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар ва преференциялар яратиб берилганлигидан далолат беради. Ушбу бозорда тадбиркорлар ўз маблағларини акциялар ва бошқа молиявий воситаларга йўналтириб инвестор сифатида, лицензия асосида молиявий хизмат кўрсатиб бозорнинг профессионал иштирокчиси сифатида, шунингдек, қимматли қоғозлар чиқариш орқали фаолияти учун капитал жалб қилувчи эмитент сифатида қатнашиши мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.