(O´zbek) Alohida e’tibor yuksak samaralar bermoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида юксак маънавиятли ва интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлодкамолотига қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бермоқда. Хусусан, ёшларни тарбиялаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш ва уни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш борасидаги ислоҳатларнинг амалга оширилиши – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти эканлиги истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб, давлатимизнинг устувор вазифалари сифатида белгиланган.Айниқса, жойларда барпо этилаётган замонавий массивлар, ёш оилалар учун яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ёшларимизда бугунги ҳаётдан мамнунлик, эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда. 
 
          Навоий вилояти, жумладан, Зарафшон шаҳрида ҳам аҳоли, айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга кўмаклашиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилаётир.Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда, — деб ёзади ЎзА сайти. Хабарда таъкидланишича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида ёш оилалар учун барпо этилган 64 хонадонли “Камолот” уйи фойдаланишга топширилган. Миллий ва замонавий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган бинода икки ва уч хонали квартиралардаги шароитлар ёш оилаларга манзур бўлмоқда. 
        Мақолада айтилишича, бундай замонавий уйга кўчиб ўтган инсонлар жуда хурсанд. Сабаби, хоналар кенг, ёруғ ва шинам. Энг муҳими, аёллар, ёш оилалар учун нимаики зарур бўлса, барчаси мавжуд.
       Бу нафақат бугунги кун, балки келажак учун ҳам тўғри қадам эканлиги кўпчилик томонидан томонидан эътироф этилмоқда. Амалга оширилаётган бу каби кенг кўламли ислоҳатлар халқимиз ҳаётини тубдан ўзгартиб, миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.