(O´zbek) Aniq maqsadli chora tadbirlar amalga oshirilgan

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   Президентимизнинг 2008 йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони Самарқанддаги “Нафис” очиқ акциядорлик жамияти сингари корхоналар негизида замон талабларига тўла жавоб берадиган корхоналар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш имкониятини берди. “Нафис”да ишлаб чиқарилган чинни маҳсулотлар бир пайтлар нафақат мамлакатимиз, балки хорижда ҳам ўз харидорларига эга бўлган. Аммо ишлаб чиқариш технологияларининг эскириши оқибатида корхона маҳсулотлари рақобатга дош беролмай қолди. Ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайиб, иш ўринлари қисқарди, дейилади ЎзА сайтида.     
  
        Мазкур ҳужжатга кўра, банкрот деб эълон қилинган ишлаб чиқариш корхоналари аукцион ва танлов савдолари орқали тижорат банкларига сотилди. Бу билан банклар банкрот корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва қайта тиклаш, уларни техник ва технологик модернизациялаш ҳамда қайтадан жиҳозлашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция мажбуриятларини олди. “Нафис” очиқ акциядорлик жамияти ҳам танлов савдолари орқали акциядорлик тижорат “Алоқабанк” томонидан сотиб олиниб, инвестиция киритилгач, корхона негизида чинни буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Asl nafis” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.   
        Бозор муносабатларига асосланган изчиллик билан босқичма-босқич амалга оширилаётган  иқтисодий ислоҳотлар натижасида корхонада шаклланган янги тизим шарт-шароитларни тубдан ўзгартириб, фаолият юритишини таъминлади. Ривожланишнинг кейинги босқичларида ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг ҳалқаро андозаларига мос келадиган  аниқ мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.
   – Корхонамиз цехларига Франциянинг  “Societe CERINNOV Ceramik Innovation” компаниясининг замонавий технологиялари ўрнатилиб, йилига 12 миллион дона замонавий чинни маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, – дейди “Asl nafis” масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Шоим Ҳамдамов Ўза мухбирига берган маълумотида. – Натижада 300 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Бугунги кунда маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқарилаётган элликдан зиёд турдаги чинни идиш ва эсдалик буюмлари бозордаги рақобатда хорижий мамлакатларда тайёрланган маҳсулотлардан нархи ва сифати борасида устуворликка эришмоқда. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида дилерлик шохобчалари ва савдо нуқталари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳар йили ўтказилаётган саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида қатнашиб, буюртмалар қабул қилмоқдамиз. 
         Корхона ички бозорда ўз ўрнини топган бўлса-да, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турини янада кўпайтириш ҳамда хорижга экспорт қилиш юзасидан ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу мақсадда Хитой Халқ Республикасининг “Zhongsheng yaolu” Co LTD компанияси билан келишувга эришилди ва акциядорлик тижорат “Алоқабанк” томонидан ажратилган 15 миллиард сўм миқдоридаги кредит ҳисобига янги технологиялар келтирилди. Ҳозир хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда ушбу ускуналар корхона цехларига ўрнатилмоқда. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида ишга туширилиши мўлжалланаётган мазкур янги тармоқда йилига 15 миллион дона чинни маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу билан корхонанинг умумий ишлаб чиқариш қуввати 27 миллион донадан ошади ва 200 қўшимча иш ўрни яратилади.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.