- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - http://evu.uz -

(O´zbek) Ayol Go‘zalligi ifodasi

Posted By admin On 09.03.2015 @ 15:58 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тошкент Фотосуратлар уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб «Аёл гўзал – ҳаёт гўзал» деб номланган кўргазма очилди.
 
    Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, фаолиятини қўллаб-қувватлаш, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун имконият яратиш доимий эътиборда. Бу борадаги кенг кўламли ишлар самарасида жамиятда ўз муносиб ўрнига эга аёллар сафи кенгаймоқда. Ушбу кўргазмада ана шундай фаол хотин-қизларнинг ҳаёти ва интилишлари ифодаланган икки юзга яқин ижодий иш намойиш этилмоқда.
 
    Кўргазмадан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фоторассомлар шўъбаси аъзолари, ижодий мактаб-студияси битирувчиларининг фото асарлари ўрин олган. А.Жумаев, В.Шлосберг, В.Соколов, И.Содиқзода, М.Левкович, Ҳ.Атоев, У.Абдураззоқова, П.Алексей, Ҳ.Пайдоев, Ш.Шаропов, Б.Акрамов каби таниқли фотоусталар билан бирга, иқтидорли ёшлар томонидан олинган суратларда хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доир эзгу ишлар, шижоатли ёшларимизнинг орзу-умидлари акс эттирилган.
 
Б.МЕЛИҚУЛОВА,
ЎзА мухбири

Article printed from Журнал "Экономический Вестник Узбекистана": http://evu.uz

URL to article: http://evu.uz/novosti/o-zbek-ayol-go-zalligi-ifodasi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: http://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-ayol-go-zalligi-ifodasi.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.