(O´zbek) Ayollarning fermerlik harakatildagi faol ishtiroki

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Mazkur maqola 12news.uz saytidan olingan holda taqdim qilinmoqda
     Маълумки,  мустақилликнинг илк йиллариданоқ юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва эркинлаштиришнинг янги босқичида фермерлик ҳаракатини янада қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, фермерларга янги имтиёзлар ва преференциялар бериш, қишлоқда шаклланаётган янги мулкдорлар синфининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
     Мазкур сайи-ҳаракатлар натижасида айни пайтга келиб фермер хўжаликлари нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 90-92 фоизини ишлаб чиқармоқда, балки улар қишлоқ тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олган, халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай хизмат қилаётган, қудратли ижтимоий-сиёсий ҳаракатга айланди.
     2015 йил 28 октябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси   томонидан Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда партиянинг “Фермер аёл” лойиҳаси доирасида “Аёлларнинг фермерлик ҳаракатидаги фаол иштироки” мавзуида республика амалий семинарида ҳам партия Сайловолди дастури ва 2015-2019 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурида соҳага доир белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этилаётганлигига эътибор қаратилди.
     Семинарда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, уларга янги имтиёз ва имкониятларни яратиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан фикр билдириб ўтди.
     Бугунги кунда республикада мавжуд фермер хўжаликларининг 57 мингтасида қўшимча ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва бошқа йўналишлар бўйича кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилди. Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 112,8 мингта янги иш ўринлари фермер ҳамда деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан ташкил қилинди.Ушбу иш ўринларининг аксариятида қишлоқ аёллари ва коллеж битирувчилари банд эканлиги семинар иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.
     Президентимизнинг шу йил Наманган ва Фарғона вилоятларида ташрифлари жараёнида фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, уларни кўптармоқли бўлишига имкониятлар яратиш, фермер бугун фақат пахта, ғалла етиштириш билангина кифояланмай, балки турли йўналишда фаолият олиб бориши, шу орқали аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат, гўшт, сут маҳсулотлари, мева, сабзавотлар билан таъминлашлари муҳим вазифалар эканлиги хусусида қимматли тавсия ва маслаҳатларни бердилар, – дейди Олтариқ тумани “Нурли Обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова. – Дарҳақиқат, бугунги кунда фермер нафақат ер билана тиллашадиган деҳқон балки, уста тадбиркор ҳамдир. Кўп йиллик тажрибага эга фермер сифатида айта оламанки, бошқа соҳаларга қараганда ўзининг ғоят нозиклиги, кўп меҳнат, катта билим ва тажриба талаб қилиши билан ажралиб турадиган фермерликда юксак натижаларни қўлга киритиш осон эмас. Фермерларга ажратилаётган имтиёз ва преференциялар натижасида фермер хўжалигимизни кўп тармоқли хўжаликка айлантиришга муваффақ бўлдик. Эндиликда ўзимиз етиштирган маҳсулотларни маҳаллий бозорга чиқариш баробарида, хорижга эксперт қилишни ҳам йўлга қўймоқдамиз. Мазкур жараёнларда биз билан елкама-елка туриб, меҳнат қилаётган опа-сингилларимизнинг хизмати беқиёс. Келгусида иш фаолиятимизни янада кенгайтириб, яна янги иш ўринларини яратиб, коллежларни тамомлаётган қизларимизни иш билан таъминлаш ниятидамиз.
     O‘zLiDeP Сайловолди дастуридаги устувор йўналишлардан бири ҳам хусусий тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқда реал мулкдорлар синфини шакллантириш асносида соҳани янада диверсификация қилишдан иборат. Бунинг учун, авваломбор, ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида аҳамият қаратиш зарур. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошишида хизмат қилади.
     Хусусан, O‘zLiDeP томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Фермер аёллар” партиявий лойиҳаси ўтказиб келинмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамиятимизнинг энг илғор қатлами фермер хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш ҳамда  фермер аёллар билан ишлашда индивидуал ёндошиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш, жойлардауларнинг тажрибаларини оммалаштириш, айниқса, чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратишдан иборат.
     Шунингдек, лойиҳа доирасида фермер хўжаликлари фаолиятида учраётган долзарб масалаларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан ҳал этиб бориляпти. Бу борада республика бўйича 275 та учрашув, амалий мулоқот ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб, лойиҳа доирасида 100га яқин депутатлик сўровлари амалга оширилди. Келгусида республикадаги энг фаол, илғор фермер аёлларнинг тажрибасини оммалаштириш мақсадида партия ва ҳамкор ташкилотларнинг махсус рисоласини чоп этиш режалаштирилган.
     O‘zLiDeP Матбуот  хизмати билдиришича, мазкур режадан келиб чиқиб, амалий семинар давомида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган фермер аёллар ўзларининг тажрибалари ва иш фаолиятларидан келиб чиқиб тайёрлаган тақдимотларини намойиш этдилар ва ўзаро фикр алмашишди.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.