(O´zbek) Birja savdolarida tadbirkorlar ulushi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     qashqadaryogz.uz сайтидан хабар берилишича, Бугунги кунда мамлакатимизда изчил ривожланаётган биржа савдолари маҳаллий бизнес муҳитига тобора чуқур кириб бораяпти. Биржа механизмлари орқали тадбиркорлар нафақат товар ва хомашё ресурсларини эркин сотиб олишаяпти, балки замонавий биржа технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга чиқаришга муваффақ бўлишмоқда.
 
     Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра, биржанинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг ҳажми 5,1 триллион сўмдан ошди. Бу республика товар-хомашё биржаси товар айланмасининг 79 фоизини ташкил қилди. Юртимизда ишлаб чиқариш салоҳиятининг ўсиши биржа бозорининг алоҳида товарлар сегменти нархларининг мўътадиллигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу ўз навбатида биржанинг товар бозорларида талаб ва таклиф мутаносиблиги сақланишига хизмат қилаяпти. Хусусан, ўтган даврда бир қатор товарлар бўйича нархлар пасайди. Жумладан, цемент нархи 25 фоиз, суюлтирилган газ 17 фоиз, қора металл 8 фоизга арзонлашган. Бу биржа савдолари иштирокчиларига ўз фаолиятини самарали ташкил этиш имконини бермоқда. Тадбиркорлик субъектлари биржа савдолари орқали хомашё сотиб олиб, юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга эришаётир.
     Эътиборлиси, мазкур даврда биржада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг ҳажми сезиларли ошди. Улар томонидан 3,3 триллион сўмлик хомашё ва материаллар сотиб олинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 фоизга кўпдир.
Тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни биржа орқали сотиш бўйича энг юқори кўрсаткичга эришдилар. 9 ойда уларнинг 1,4 триллион сўмлик товарлари реализация қилингани бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоиз ўсишини таъминлади. Натижада жорий йилнинг тўққиз ойида биржада тузилган битимлар умумий ҳажмида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши 74 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 8 фоизлик ўсиш демакдир.
     Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, битимлар сони ва ҳажмида тадбиркорлик субъектларининг улуши республикамизнинг барча ҳудудлари кесимида ошган. Бу мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти кенг қўллаб-қувватланиши самараси, албатта. Қолаверса, биржа савдоларига улар томонидан таклиф этилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошиб бораётгани ҳам алоҳида эътирофга сазовор. Яна бир муҳим жиҳат, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хилма-хиллиги тадбиркорлар томонидан бозор талабларига мос равишда иш олиб борилаётганини кўрсатмоқда. Аввалги йиллар билан қиёслайдиган бўлсак, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан асосан ҳунармандчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар савдоларга таклиф этилган бўлса, жорий йилнинг ўтган ойларида саноат, қурилиш материаллари, мебель буюмлари, уй жиҳозлари ҳам улар сафидан ўрин олди.
     Ўз навбатида, битимлар ижросининг кафолатлангани, биржа савдоларида иштирокчиларнинг тенглиги ва ошкораликнинг таъминлангани тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни кенг намойиш этиш имконини берди. Бу мижозлар сонини маҳаллий корхоналар билан бир қаторда хорижлик тадбиркорлар ҳисобидан изчил ошириш имконини яратмоқда. Ўтган даврда биржанинг ҳисоб-клиринг хизмати электрон тизимида 5 мингга яқин мижоз рўйхатга олинди. Шу билан бирга, биржа инфратузилмасининг муҳим бўғини ҳисобланган савдо тармоғи ҳам кенгайди. Жорий йилда республикамизнинг турли ҳудудларида  тадбиркорлик субъектларининг савдоларда фаол иштирок этгани сабабли қўшимча яна 30 та янги савдо майдончаси ва 20 та брокерлик идораси ташкил этилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.