(O´zbek) Buhoroda o‘tkazilgan «Investorlar kuni» 18 ta loyiha qo‘rib chiqildi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бухоро вилоят ҳокимлигида ҳафтанинг чоршанба куни маҳаллий ва хорижий тадбиркорларнинг лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш анъанага айланди. Навбатдаги тадбирда ҳам кўплаб истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди. Тақдимотда шаҳар ва туманларда амалга оширилиши режалаштирилаётган 18 та лойиҳа намойиш этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
     Лойиҳаларда асосан хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, қишлоқ хўжалигига янгича инновация ва технологияларни кенг жалб қилиш орқали ерлардан унумли фойдаланиш, чорвачилик ва паррандачилик кластерлари яратиш ташаббуси илгари сурилган.
     Улардан бири Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган «Султан Техно Гроупс» МЧЖга қарашли шиша маҳсулотини қайта ишлаш корхонасидир. Умумий қиймати 9 млрд 240 млн сўм бўлган мазкур лойиҳанинг асосий қисми ташаббускорнинг ўз маблағлари, шунингдек, «Ҳамкорбанк» томонидан ажратилиши кўзда тутилган 504 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа тўла қувват билан ишлайдиган бўлса, 40 та янги иш ўринлари яратилади.
     Умуман олганда, тадбирда умумий қиймати 125 млрд 304 млн бўлган, шундан 7 млн 406 минг АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар иштирокидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

     Вилоят раҳбари лойиҳалар билан танишар экан, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, ташаббускор тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталди. Биринчи навбатда саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш ва уни қайта ишлашни кенгайтириш, аҳолини ушбу маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш, экспортини оширишда, натижада аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 451 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Источник: «газета.уз»

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.