(O´zbek) Dolzarb masalalar muhokama qilindi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида бугун хусусий сектор нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадлари манбаининг ва фаровонлигини юксалтиришда ҳам алоҳида аҳамият касб этаётир. Айни пайтда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш баробарида давлатимиз экспорт салоҳиятини оширишга ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. 
 
     Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам айни жиҳатлар хусусида яна бир карра атрофлича фикрлар баён қилинди.
     Қолаверса, йиғилишда таъкидландики, эришилаётган барча ютуқларимиз истиқлол йилларида яратилаётган ҳуқуқий, молиявий-иқтисодий кафолатлар, енгилликлар ва имтиёзлар эвазига қўлга киритилмоқда.Хусусан, «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» махсус иқтисодий зоналари ташкил этилди ва 300 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилиб, ушбу ҳудудларда 32 та замонавий юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.
«Навоий» аэропорти фаолиятида Халқаро Интермодал логистика маркази ҳамда Ангрен шаҳрида Халқаро логистика маркази фойдаланишга топширилди.
     Шу билан биргаликда, йирик лойиҳалардан Асака ва Питнак шаҳарларидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича «GM» заводи ҳамда Самарқанд шаҳридаги Япониянинг «Исузу» компанияси билан автобуслар ишлаб чиқариш ва Германиянинг «МАН» компанияси билан юк машиналари ишлаб чиқариш ташкил этилди.
     Франциянинг «Текнип» компанияси билан ҳамкорликдаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Швейцариянинг «АББ» компанияси билан ҳамкорликдаги Шўртан газ-кимё комплекси, Хитойнинг «СИТИК» компанияси билан ҳамкорликдаги Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калий ўғитлар заводи ишга туширилиб, Хандиза кони, Тоғ-қон металлургиясида янги саноат конлари ўзлаштирилди.
     Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва соҳага илғор технологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолавеса, деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва хусусий тадбиркорлик субъектларини минитехнологиялар билан таъминлаш, шу орқали қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида кенг имтиёз ва имкониятлар яратилган. Бу йўналишдаги инновацион ғоя ва ишланмалар ҳар жиҳатдан рағбатлантирилмоқда. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан нафақат ички бозорни тўлдириш, балки уларни экспорт қилиш ҳажми ҳам ортмоқда. Ўзини ернинг ҳақиқий эгаси сифатида ҳис қилиб, меҳнати самарасидан баҳраманд бўлаётган деҳқонларимиз эндиликда етиштирган маҳсулотларини юқори технологик ускуналар ёрдамида қайта ишлаб, жаҳон бозорида эҳтиёж ортиб бораётган тайёр маҳсулот сифатида сотмоқда. Бу мамлакатимизда қайта ишлаш корхоналари тармоғининг ривожланиши, қишлоқ хўжалиги соҳасининг экспорт салоҳияти ўсиши ва минглаб янги иш ўринлари очилишига хизмат қилаётир.    
     Тадбир ташкилотчиларининг эътироф этишларича, аграр секторда пахта экин майдонлари қарийб икки мартага қисқартирилиб, бўшаган майдонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилмоқда. Бунинг эвазига, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми 2 мартага ўсди.
     Семинар давомида айтилганидек, олиб борилган ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотларнинг самараси натижасида, 2014 йилда кўп меҳнат талаб этадиган қишлоқ хўжалигида бандлар улуши 2000 йилдаги 34,4 фоиздан 27,5 фоизгача қисқариб, меҳнат унумдорлиги юқори бўлган саноат соҳасида бандлар улуши 12,7 фоиздан 12,8 фоизга, қурилиш соҳасида бандлар улуши 7,5 фоиздан 9,4 фоизга ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида бандлар улуши 45,3 фоиздан 50,2 фоизгача ўсишга эришилди. Тадбирда айтилганидек, мустақиллик йилларида банд аҳолининг сони қарийб 1,6 мартага ўсган бўлса, меҳнат унумдорлиги 1,8 мартага ошди. Бугунги кунга келиб, кичик бизнесдаги бандлар улуши 77,2 фоизни ташкил этмоқда.
     Шу билан биргаликда, давлат секторидаги бандлар улуши 55,9 фоиздан 18,1 фоизга қисқариб, нодавлат секторда бандлар улуши 44,1 фоиздан, 81,9 фоизгача ўсди. Бугунги кунда хусусий сектор нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва, фаровонликка эришишнинг муҳим омилига айланди. Зеро, тадбиркорларимиз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш билан бирга давлатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам салмоқли улуш қўшмоқда.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.