(O´zbek) Eksportbop mahsulotlar ko‘paymoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Вилоятда енгил саноат корхоналари томонидан ҳозирга қадар 562 млрд. 501,4 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу борада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 фоиз ўсишга эришилди, — деб хабар тарқатмоқда telegraf.uz сайти.
     Жумладан, жорий йилнинг тўққиз ойида “Cotton Road” Ўзбекистон-Америка-Кипр қўшма корхонаси томонидан хорижга қарийб 1 млн. 110 АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган. Айни вақтда корхонанинг Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Литва каби мамлакатларда савдо уйлари ва ваколатхоналари фаолият кўрсатаяпти. Жорий йилдан Германияга ҳам маҳсулот  экспорти йўлга қўйилди, — дейилади хабарда.
     Хабарда келтирилишича, ўтган даврда Президентимизнинг “2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш  дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастур доирасидаги 2 та лойиҳа асосида қўшма корхонада ишлаб чиқаришнинг эскирган тармоқлари модернизация қилинди.
     — Жараённи техник ва технологик жиҳатдан янгилаш учун 168 минг доллардан ошиқ маблағ сарфланди, — дейди тикувчилик цехи бошлиғи Ориф Бобомуродов. –Ўтган йиллар давомида цехимизга 72 та замонавий тикув дастгоҳи келтирилди. Шунингдек, жорий йилда эски дазмоллар ўрнига хориждан олиб келинган буғ билан ишловчи 67 та янги ускунадан фойдаланишни бошладик. Ташқи бозор талабига қараб кийим-кечакларимизнинг фасони ва ўлчамини ўзгартириб борамиз. Биз ишлаб чиқараётган экспортбоп трикотаж маҳсулотлари деярли барча ёш тоифаси учун мўлжалланган. Эътиборлиси, шу йилдан спорт кийимлари тикишни ҳам йўлга қўйдик. Айни вақтда цехимизда 120 нафар хотин-қиз меҳнат қилаяпти.
     Маълумот учун: Корхона раҳбарияти берган маълумотларга кўра, 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида бу ерда 13 млрд. 302 млн. сўмликдан кўпроқ тайёр ва ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган. 333 минг квадрат метр газлама, 87 минг дона тикув, 991 минг дона трикотаж маҳсулоти, 266 тонна трикотаж полотноси, 62 тонна нотўқима газлама шулар сирасига киради, -дейди мазкур мақола муаллифи.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.