(O´zbek) Farovonlik — taraqqiyot va bunyodkorlik samarasi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   Бугун қай бир юртдошимиз билан суҳбатлашманг, гап амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва уларнинг улкан самараларига бориб тақалади. Ҳаётида, онгу тафаккурида рўй берган ўзгаришлар, турмуш тарзи тобора юксалиб бораётгани тўғрисида ўзи, оиласи, маҳалласи мисолида ғурур билан сўзлайди.
 
    Дарҳақиқат, истиқлол берган имкониятлар туфайли тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида юксак марраларни забт этаётган халқимиз ютуқлари салмоғи тобора ошмоқда. Шаҳару қишлоқларимиз замонавий қиёфа касб этиб, турмушимиз кун сайин обод ва фаровон бўлиб бораётир.
 
    Буларнинг барчаси юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси сифатида ҳар биримизга ғурур-ифтихор бағишлайди. Тарихан қисқа муддатда эришган беқиёс ютуқ ва марраларимиз жаҳон миқёсида кенг эътироф топди. Собиқ тузум даврида бизни билмаганлар, биз ҳақимизда эшитмаганлар ҳам бугун юртимизга келиб, тобора юксалиб бораётган иқтисодиётимиз, фаровон турмушимизга ҳавас қилмоқда, илғор тажрибаларимизни, ўзимизга хос ва ўзимизга мос мустақил тараққиёт йўлимизни қизиқиб ўрганаётир.
 
    Муаззам шаҳарлар таровати
 
    Кейинги йилларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарлари ҳам таниб бўлмас даражада ўзгарди. Буни нафақат юртдошларимиз, балки диёримизга ташриф буюраётган хорижлик сайёҳлар тилидан эшитиш ғоят мароқли.
Марғилон – қадимий ва бой тарихи, бетакрор маданияти ва маърифати билан азалдан шуҳрат қозонган шаҳарларимиздан. Давлатимиз раҳбарининг “Марғилон деганда, бетакрор табиати, боғ-роғлари, камалакдек сержило атласлари, ўзлигимиз рамзига айланиб кетган ранг-баранг дўппилари билан етти иқлимга машҳур бўлган гўзал бир макон кўз ўнгимизда намоён бўлади”, деган сўзлари бу заминга берилган ҳаққоний ва юксак баҳодир. 2007 йилда Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги кенг нишонланди. Пирсиддиқ мажмуаси, Улуғмозор зиёратгоҳи, Жаҳон отин Увайсий мақбараси ва музейи, Саид Аҳмад Хўжа Эшон мадраса биноси каби тарихий-маданий ёдгорликлар тубдан қайта таъмирланди. Кўплаб янги иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
 
    Қўқон ва Фарғона шаҳарларида ҳам илгари мисли кўрилмаган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
 
    Бугун ушбу муаззам шаҳарларнинг кенг ва равон кўчалари бўйлаб кезар экансиз, бир-биридан кўркам иншоотлар, турар жой бинолари, аҳоли дам олиш масканлари замонавий шаҳарсозликнинг ноёб усулларини кўз-кўз қилаётгандек гўё.
 
    Қўқон шаҳридаги Ўрда майдони бино бўлгандан буён бугунгидек тароват, бугунгидек файзни кўрмаган бўлса керак. Озодлик хиёбони ва Ўрда майдони қўшилиб, яхлит бетакрор меъморий ансамбль вужудга келди. Бу ерда шахмат-шашка клуби, боулинг маркази, болалар хиёбони каби замонавий уйғунликда барпо этилган иншоотлар қад ростлади. Ўзига хос меъморий ечимга эга Жомеъ мажмуаси эса нафақат юртдошларимиз, балки чет эллик сайёҳларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлмоқда. Чорсу, Кимёгарлар майдонлари, Туркистон, Алишер Навоий кўчалари, Темирйўл шоҳбекати ҳудудларида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қадимий Ҳўқанди латифни чинакам гўзал шаҳарга айлантирди.
 
    – Кўрсанг кўзни қувнатадиган бугунги ободлик, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик маҳсулидир, – дейди “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси Топволди Холдоров. – Мамлакатимизда ушбу эзгу анъаналарни давом эттириш, ҳар бир шаҳару қишлоқни сўлим ва обод масканга айлантириш, одамларнинг фаровон турмуш кечириши учун қулай шароитлар яратишга доимий эътибор қаратилмоқда. Бундай улуғвор бунёдкорлик ишлари вақтни ҳам шошириб қўймоқда. Вилоят марказини бир кўринг. Қисқа муддатда шундай ишлар бажарилишига ишонгинг келмайди. Тинчлик-осойишталик бор жойда, олижаноб мақсадларни кўзлаган халқ мана шундай буюк ишларга қодир бўлади.
 
    Иқтисодий барқарорлик омили
 
    Кўплаб давлатлар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан ҳали-ҳамон азият чекаётган бир пайтда Ўзбекистонимизда барча соҳаларда юксалиш, тараққиёт кузатилмоқда, одамларнинг турмуш фаровонлиги муттасил ўсиб бормоқда. Ўзбекистон бир пайтлардаги қолоқ аграр республикадан саноати жадал ривожланаётган, иқтисодий қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган замонавий давлатга айланди. Жумладан, Фарғона вилоятининг саноат имкониятлари ҳам мисли кўрилмаган даражада ўсди. Вилоят марказидан тортиб, энг олис қишлоқларда ҳам замонавий корхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари барпо этилди. Муҳташам спорт ва маданият иншоотлари қад ростлади.
 
    Бугунги кунда вилоятда хорижий инвесторлар иштирокида юздан зиёд корхона ишлаб турибди. Биргина ўтган йилнинг ўзида чет эл сармояси иштирокида 16 корхона ташкил этилди. Охирги йилларда вилоятга жалб этилган инвестициялар ҳажми 8,6 триллион сўмдан ошиб, 2014 йилда бу кўрсаткич қарийб 2 триллион сўмни ташкил этди. Ҳозирги кунда вилоят бўйича ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг тўртдан бир қисми шу корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.
 
     Булар оддий рақамлар эмас. Шу рақамлар ортида қандай олижаноб мақсадлар, эзгу амаллар ва халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти мужассам. Ахир, рақамлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди-ку, унинг замирида қанча меҳнату бебаҳо вақт, қанча маблағ ётгани ва энг муҳими, одамлар турмуш фаровонлиги юксалиб бораётгани акс этмайдими? Бу рақамлар илгари ҳудуднинг саноат имкониятию одамларнинг ҳаёт даражаси қандай бўлганини бугунгиси билан таққослаш, хулоса чиқариш имконини беради.
 
     Бугун энг чекка ҳудудларда ҳам ўзига хос ишлаб чиқариш салоҳияти пайдо бўлди. Масалан, бир пайтлар Данғара туманида қўшма корхона тугул тузукроқ саноат корхонаси ҳам бўлмаган. Ҳозир туманда бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан шуғулланаётган юздан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўндан зиёд корхона томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар экспортга йўналтирилаётир. Данғараликлар экспорт бўйича Марғилон ва Қўқон шаҳарлари саноатчиларидан ҳам ўтиб кетгани кўп нарсани англатади.
 
     Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2014 йилда 154,4 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, 550 ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди.
 
    Мустақиллик йилларида енгил саноат тармоғига 500 миллион АҚШ долларидан зиёд хорижий сармоя жалб этилди. Хусусан, Қўқон шаҳридаги “Индорама Қўқон текстил” Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонасида 2010-2014 йилларда ип-калава ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларига 100 миллион долларга яқин инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобидан йилига 16,5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, мингга яқин янги иш ўрни яратилди.
 
    – Ўзбекистонда чет эллик инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилган, – дейди “Индорама Қўқон текстил” қўшма корхонаси директори Деепак Рена. – Анчадан буён бу ердаги ўзгаришларни, янгиланишларни кузатиб бораман. Юртингиздаги тинчлик-осойишталик, одамлар юзидаги кўтаринки кайфият, эртанги кунга ишонч, кун сайин чирой очиб бораётган шаҳар ва қишлоқларни кўриш кишига завқ бағишлайди. Иқтисодий барқарорлик бизни янги лойиҳаларни амалга оширишга ундайди.
 
    Ҳаёт завқи
 
    Фарғона вилоятида намунавий лойиҳалар асосида қурилган замонавий
массивлар, обод маҳаллалар тобора кўпайиб бормоқда. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир.
 
    2009-2014 йилларда вилоятда 3 минг 802 ана шундай замонавий уй-жойлар барпо этилиб, ўз эгаларига топширилди. Янги массивларда юзга яқин ижтимоий объектлар қад ростлади, қанчадан-қанча йўл ва кўприклар, болалар спорти иншоотлари, маданият масканлари барпо этилди.
 
    – Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда, – дейди “Қишлоқ қурилиш инвест” ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясининг вилоят филиали директори Баҳодир Абдуллаев. – Жумладан, 1 минг 19 намунавий уй-жой бунёд этилиб, фойдаланишга топширилади. Айни пайтда тендер танловлари якунланиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Дарҳақиқат, эзгу ташаббус янги марралар сари йўл очади. Мазкур ҳаракат мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамиша устувор эканидан далолат. Зеро, халқимиз, хусусан, қишлоқ аҳолисининг муносиб турмуш кечиришини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад ҳам, аввало, инсон омили билан чамбарчас боғлиқ.
 
    2014 йилда Фарғона туманидаги Чекшўра, Илғор, Миндонбод-2 массивларида намунавий лойиҳалар асосида 399 янги уй-жой бунёд этилди. Янги уйлардаги шароит шаҳарникидан асло қолишмайди. Таълим ва тиббиёт муассасалари, савдо ҳамда сервис шохобчалари, кўркам хиёбону спорт майдончалари аҳоли хизматида. Вилоятнинг ўзида тайёрланган пишиқ ғишт, сифатли қурилиш материалларидан тикланган бу уйлар, турли иморатлар замонавий шаҳарни эслатади. Асфальт ётқизилган равон йўл бўйлаб кўркам иншоотлар бир текис қад ростлаган. “Обод турмуш” деб номланган бу кўчага барчанинг ҳаваси келади.
 
    – Ўтган йил оиламиз учун жуда қувончли бўлди, – дейди янги уй соҳибларидан бири Азизбек Сойибназаров. – Бу ердаги шароитлардан бошимиз кўкка етди. Янги уйда яшай бошлагач, рўзғоримизга янада файз кирди. Йиллаб, не машаққатлар билан иморат солганларни кўрганмиз. Ҳали у, ҳали бу сабаб усталар ортидан югуриб юрганларининг гувоҳи бўлганмиз. Шунда ҳам, гоҳ у, гоҳ бу ерида камчилик чиқаверар, умримиз лой қоришу девор кўтариш билан ўтарди. Бизга эса тайёр уйнинг калитини тутқазишди. Хонадондаги шароиту қулайликлардан аёлим ҳам, фарзандларимиз ҳам ниҳоятда хурсанд. Ҳаётнинг ҳақиқий завқи шу эмасми, аслида?
Мухтасар айтганда, бугунги кунда вилоят аҳли юрт тараққиёти йўлида ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда. Уларни эзгу ишлар, хайрли ташаббуслар сари руҳлантириб турган энг улуғвор мақсад – бу Ватанимизниянада обод, турмушимизни бундан-да фаровон этишдир!
 
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.