- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Ҳиндистон Термизда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли курслар ташкил этади

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 05.12.2019 @ 21:05 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йил 3 декабрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Панкаж Саран, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вижай Тҳакур Сингҳ ҳамда ТИВ департаменти директори Дипак Миттал билан музокаралар ўтказди.

ТИВ хабарига [2] кўра, учрашувлар чоғида икки мамлакатнинг афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш йўллари, шунингдек, ушбу мамлакатда турли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон томони Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистонни тинч йўл билан ривожлантириш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирди. Суҳбатдошлар сўзларига кўра, Ўзбекистон афғон муаммосини ҳал қилишда муҳим роль ўйнамоқда ва бунда аввало Афғонистон халқи манфаатларини илгари сурмоқда.

Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини тайёрлаш бўйича Таълим маркази базасида Афғонистон учун миллий кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳиндистон томони ушбу марказда Афғонистонда энг кўп талаб этилаётган мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Манба: Kun.uz [3]


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-indiston-termizda-af-oniston-fu-arolari-uchun-is-a-muddatli-kurslar-tashkil-etadi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-indiston-termizda-af-oniston-fu-arolari-uchun-is-a-muddatli-kurslar-tashkil-etadi.html/print

[2] хабарига: https://mfa.uz/uz/press/news/2019/12/22253/

[3] Kun.uz: https://kun.uz/news/2019/12/05/hindiston-termizda-afgoniston-fuqarolari-uchun-qisqa-muddatli-kurslar-tashkil-etadi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.