(O´zbek) Iqtisodiyotda xususiy mulkning o‘rni va roli

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола qashqadaryogz.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Вилоят божхона бошқармасида Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий  мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Иқтисодиётимизда хусусий мулкнинг ўрни ва роли» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
 
     Унда вилоят адлия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва  савдо, давлат солиқ бошқармалари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари, шунингдек, тадбиркорлар, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда божхоначилар иштирок этди.
     Тадбирда таъкидланганидек, ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулкнинг улушини изчил оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Президентимизнинг 2015 йил 28 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги «Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши бу борадаги ишларни жадаллаштирди.
     — Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулай шароитлар яратишга қаратилаётган эътибор соҳанинг изчил ривожланишига кенг йўл очаяпти, — дейди вилоят божхона бошқармаси ҳуқуқий хизмат катта инспектори Жамшид Негматов. — Ташқи иқтисодий фаолиятга кенг эркинлик берилиши,  бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга оид бир қатор муҳим ҳуқуқий нормалар амалиётга татбиқ этилиши натижасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилди. Барча даражадаги давлат бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилинди. Тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёз ва преференцияларни оладиган бўлсак, бу борада ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётганига гувоҳ бўламиз. Мисол учун, инвестицион лойиҳалар, маҳаллийлаштириш, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни модернизациялаш, қайта таъмирлаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилган дастурлар доирасида хориждан импорт қилинаётган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар учун имтиёз қўлланилмоқда. Айнан шу имтиёз туфайли 2015 йилнинг 9 ойида 431 миллиард сўм маблағ вилоятимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолди. Бу ўтган йилгига нисбатан 28 фоизга кўп демакдир.
     Семинарда иштирокчиларга тегишли қонун ҳужжатлари, уларнинг ижроси доирасида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
     Тадбирда мутахассислар тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.