(O´zbek) Iqtisodiyotimiz rivoji yo‘lida

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Наманганда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш орқали ишлаб чиқариш ҳажми ва экспортини янада ошириш масаласига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди, — деб хабар бермоқда ЎзА сайти.

       Мақолада келтирилишича, вилоятда тўқимачилик ва енгил саноат йўналишида 2009-2014 йилларда 11 лойиҳа амалга оширилиб, 31 миллион доллардан зиёд сармоя ўзлаштирилди. Шаҳар ва туманларда 23 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритилган ҳолда тикувчилик йўналишида замонавий кичик корхоналар ташкил этилди, натижада 5 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Шу даврда “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси таркибига кирувчи йигирмадан зиёд корхона томонидан 144,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра, вилоятда 18 янги ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди. Шундан бештаси тўқимачилик саноати ва тикувчилик йўналишидаги лойиҳадир.
     “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, вилоят ҳокимлиги, Марказий ва тижорат банклари, енгил саноат ускуналари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи бир қатор хорижий компаниялар вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самараларини бераётгани таъкидланди. 
    Ўтган йиллар давомида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Чунончи, тадбиркорлик фаолиятининг барча турларини кенгайтириш, кичик бизнесни ривожини рағбатлантириш учун зарур ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди. Айни пайтда мазкур соҳага катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни ривожини янада таъминлаш вазифаларининг изчил амалга оширилаётгани мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этмоқда. 
     Йил якунига қадар саноат салоҳиятини ривожлантириш  дастурига кўра, вилоятда  20 миллион доллардан зиёд маблағ йўналтирилиб, 10 қўшимча лойиҳани амалга ошириш ва 600 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган, — дейилади сайтда. 
         Тадбирда енгил саноат ускуналари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи бир қатор хорижий компаниялар вакиллари ўз маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.