- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Коронавирус: ваҳимага асос борми?

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 17.03.2020 @ 23:01 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Юртимиз тарихида илк бор кузатилган ҳолат – номаълум муддатли карантин кунларини бошдан кечирмоқдамиз. Ҳали шу пайтга қадар Ўзбекистонда Наврўз тантаналари бекор қилинмаган, барча ўқув муассаларига режадан ташқари таътил берилмаган, халқаро авиақатновлар тўхтатилмаган эди. 

Бугун, 16 март куни Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганидан сўнг иккинчи, карантиннинг биринчи куни. Хўш, пойтахтда ва вилоятларда вазият қандай?

Умумий хулоса қилиб айтиш мумкинки, андак ваҳимага ўрин бўлган. Одамлар ёппасига озиқ овқат маҳсулотлари, бирламчи тиббий воситалар сотиб олишга киришганлар. Айрим маҳсулотлар нархида қисқа муддатли ошиш кузатилган. Пойтахт ва йирик шаҳарлардаги талабалар оммавий тарзда ўз уйлари сари йўлга чиққан. Вокзаллар, автовокзаллар, таксилар қатновчи манзиллар мижозларга тўлиб-тошган. Талаб ва таклиф қонунияти ишга тушиб, хусусий машинали киракашлар нархларни оширган, бу ҳам ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлган.

Аммо ҳукумат йўлга қўйган чора-тадбирлар ўз самарасини бера бошлаганини ҳам қайд этиш лозим. Пойтахтда ва вилоятларда талабалар учун чегирмалар жорий қилинди, янги кассалар ишга туширилди, энг муҳими – барча йўналишлар бўйлаб қўшимча транспортлар қатнови йўлга қўйилди. 

Бозорлар ёпилмаслиги қайта-қайта таъкидланди, йирик савдо тармоқларидаги захиралар кўрсатилди, барча маҳсулотлар етказилишида узилишлар бўлмаслиги тушунтириб ўтилди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масжидларда жамоат ибодатлари, хусусан жума намозлари вақтинча ўқилмаслигини эълон қилди. Вирус тарқалиш хавфи кучайган бир пайтда бу қарор ҳам хотиржам қабул қилинди.

Энг муҳими – ваҳимага, қўрқувга ўрин йўқлиги қайта-қайта такрорланмоқда. Ҳаттоки Бош вазир Абдулла Арипов бундай пайтда асоссиз, ваҳима қўзғатувчи хабарлар тарқалишига қарши жиддий кураш олиб борилишини яна бир бор эслатиб ўтди.

Коронавирусдан ҳимояланиш ҳақидаги оддий, самарали услублар омма эътиборига узлуксиз ҳавола этиб борилмоқда. Уларга амал қилиш ҳар биримиз — ўзимиз, оиламиз ва яқинларимизнинг соғлиги учун жуда муҳимлигини унутмаслигимиз шарт.
Манба: Kun.uz [2]


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-koronavirus-va-imaga-asos-bormi.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-koronavirus-va-imaga-asos-bormi.html/print

[2] Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/03/16/koronavirus-vahimaga-asos-bormi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.