(O´zbek) Korporativ boshqaruv takomillashmoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

  Термизда Президентимизнинг жорий йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
 
      Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш, адлия, молия бошқармалари вакиллари, йирик акциядорлар, акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бўйича мутахассислари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда хусусий секторни изчил ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
      Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
     Мазкур ҳужжатда акциядорлик жамиятларига халқаро андозаларга мос замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш белгилаб берилган. Чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратишга эътибор янада кучайтирилган.      
      – Хусусий секторда акциядорлик жамиятларининг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни ва ишлаб чиқариш салоҳияти муҳим аҳамиятга эга, – дейди Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Рўзиев. – Ушбу фармон акциядорлик жамиятлари фаолиятини янги босқичда давом эттириш, мамлакатимиз тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Бу жараёнда эски бўлинма ва лавозимлар тугатилиб, замонавий талабларга мос бошқариш тузилмаси тубдан қайта ташкил этилади. Давлат улушига эга акциядорлик жамиятлари раҳбарлари таркиби корпоратив бошқарувнинг замонавий услуб ва принциплари, менежмент ва маркетингни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда  ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида қўллай билиши бўйича аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
     Сурхондарё вилоятида 38 акциядорлик жамияти фаолият юритмоқда. Уларнинг 33 тасида давлат улуши мавжуд. Фармонга мувофиқ, акциядорлик жамиятларининг бошқарув тизимига хорижий менежерлар жалб этилиб, ижро органи раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни хорижий менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилиш тартиби жорий этилаётгани соҳани янада юксалтиришга хизмат қилади. 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши, халқаро аудит стандартлари ҳамда халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши белгилангани улар фаолиятининг очиқлигини янада оширади ва акциядорлар ишончини мустаҳкамлайди.
    – Фармонда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан яхшилаш ва акциядорлар ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилган, – дейди термизлик йирик акциядор Муҳиддин Абдураҳмонов. – Жумладан, акциядорлик жамиятларини стратегик бошқариш, бошқарув ходимларининг самарали фаолиятини назорат қилишда акциядорлар, шунингдек, миноритар акциядорлар роли мустаҳкамланди. Бу ҳолат бошқарув ходимларининг ўз вазифасига масъулиятини оширади. Акциядорлар ва миноритар акциядорлар учун яна бир имтиёз яратилиб, хўжалик судига ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилгани ҳақида даъво аризаси билан мурожаат этганда, уларга давлат божи тўлаш муддати узайтирилиб, бу божнинг айбдор томонидан ундирилиши белгиланди.
      Бошқарув ходими сифатида жалб этилган хорижлик мутахассислар даромади солиқ ва суғурта бадалларидан озод этилгани ҳам акциядорлик жамиятлари учун катта имтиёздир.
        – Акциядорлик жамиятларига корпоратив бошқарувнинг халқаро тажрибада синовдан ўтган илғор усуллари кенг жорий этилаётгани ижро органининг акциядорлар ва инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлайди, – дейди “Сурхондарёозиқовқатсаноати” акциядорлик жамияти қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси Ваҳобжон Тўғонбоев. – Ишлаб чиқаришга замонавий технологиялар жорий этилиб, маҳсулот сифати ва самарадорлиги ошади.
       Семинарда фаолияти самарасиз бўлган акциядорлик жамиятларини тугатиш ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантириш, акциядорлик жамиятларининг намунавий ташкилий тузилмаси, корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури хусусида ҳам атрофлича фикр алмашилди.
ЎзА мухбири  

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.