(O´zbek) Kredit mablag‘ijuda qo‘lkeldi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка катта эътибор қаратиб келинмоқда.
 
   Ўтган йиллар давомида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Чунончи, тадбиркорлик фаолиятининг барча турларини кенгайтириш, кичик бизнесни ривожини рағбатлантириш учун зарур ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди.Амалга оширилаётган изчилислоҳотлар натижасида Навоий шаҳридаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. 
     Навоий шаҳридаги “Триумф горняк” масъулияти чекланган жамияти қошидаги “Mirtex” тикувчилик мажмуасида 18 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда, деб маълум қилади ЎзА сайти. Корхонада буюртма асосида махсус кийимлар ҳамда мактаб формалари ҳам тикилмоқда. Тикувчиларнинг аксарияти коллежни битирган ёшлардир. Жорий йил бошида иш бошлаган тикувчилик мажмуасида йил якунига қадар ишчилар сонини 100 нафарга етказиш режалаштирилмоқда. Хусусан, жорий йил касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган 7 нафар қиз билан уч томонлама шартнома имзоланди. 
    – Замонавий тикув дастгоҳлари билан жиҳозланган мажмуада маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилаётир, – дейди “Mirtex” тикувчилик мажмуаси бошлиғи Олима Бобоқулова. – Айни пайтда болалар, эркаклар ва аёллар кийимлари тайёрланаётган корхонамизда 60 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Фаолиятимизни йўлга қўйишда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий филиалидан олинган 159 миллион сўмлик кредит маблағи жуда қўл келди, 115 дона тикувчилик жиҳозлари харид қилдик, дейди тадбиркор.
     Иқтисодиётимизнинг реал сектори кўрсаткичларини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, замонавий маҳалла гузарлари ва спорт иншоатларини барпо этишда фаол қатнашиш, аввало, ҳар бир фуқародан ижтимоий-сиёсий фаоллик талаб қилади. Жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.