(O´zbek) Ma’naviyat manbai

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Республика Киночилар уйида 2014 йилда давлат ва нодавлат студиялари томонидан суратга олинган бадиий, ҳужжатли ва мультипликацион фильмлар таҳлилига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.       
 
      «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда киношунос олимлар, режиссёрлар, актёрлар, кино соҳаси мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
      «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи А.Умаров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда миллий кино санъатини жадал равнақ топтириш, унинг ўзига хос анъаналарини тобора бойитиш, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга фидойилик, меҳнатсеварлик руҳида камол топтиришга хизмат қилувчи юксак савияли экран асарларини яратишга устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
     2014 йилда ёшларни она Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, миллий анъана ва қадриятларимизга содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган бир қатор экран асарлари яратилди. «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси асосида «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган «Ота», «Тоға», «Сариқ девни миниб» («Сеҳрли қалпоқча – 2»), «Новда», «Болалик синовлари», «Шунқорлар» каби бадиий фильмлар ёш кино мухлислари томонидан самимий кутиб олинди. Кенг томошабинлар оммасига мўлжалланган «Гумроҳлар», «Сотқин», «Ҳаётда» каби бадиий фильмлар бугунги тинч-осойишта ҳаётимиз учун шукроналик туйғуси билан яшаш, истиқлол неъматларини асраб-авайлаш, доимо ҳушёр ва огоҳликни қўлдан бой бермаслик каби ғоялар билан йўғрилгани аҳамиятга моликдир.      
    Соғлом бола йилида «Зумраша» болалар юмористик киножурналининг янги тўплами ёш томошабинларга туҳфа этилди. Кичкинтойлар учун «Тулкивойнинг тавбаси», «Сариштали уй – фариштали уй», «Ақлтойнинг саргузаштлари» номли анимацион фильмлар тайёрланди.
     Ҳужжатли кино соҳасида ҳам бир қатор фильмлар яратилди. Буюк алломаларимизнинг бой маънавий хазинаси, ёшларни баркамол инсонлар этиб камолга етказиш, мамлакатимизда спорт, маданият ва санъат ривожига кўрсатилаётган эътибор ҳақида ҳикоя қилувчи «Фасоҳат илмининг султони», «Чемпионлар оиласи», «Равшан», «Фотограф» сингари ҳужжатли фильмлар яратилди.     Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишлаб «5-студия» ёшлар тажриба-ижодий уюшмаси томонидан суратга олинган «Бу ёруғ дунёда ўчмас чироғим», атоқли шарқшунос олима Суйима Ғаниева ҳақида «Меъмор» студияси томонидан ишланган «Йўл» фильми ҳужжатли кино мухлисларида катта қизиқиш уйғотди.
  «Қудуқ», «Бекатдаги одам», «Кўргим келади», «Тоға» каби экран асарлари халқаро кинофестивалларда муваффақиятли намойиш этилди.
   Анжуманда  бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг ғоявий мазмуни ва бадиий савиясини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.