(O´zbek) Mahoratli sportchi — tajribali murabbiya

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

  Мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб, мамлакатимиз шарафини дунёга танитаётган қизларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда.
 
      Ана шундай спортчилардан бири бадиий гимнастикачи Жамила Раҳматовадир.
 
   Жамила 8 ёшидан Навоий шаҳрида мураббия Оксана Шевченкодан бадиий гимнастика сирларини пухта ўрганди. Унинг спортга меҳри ва интилувчанлиги ўз самарасини берди – 2000 йилда Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилинди ва 10 ёшида халқаро турнирда биринчи маротаба иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.
 
    Бадиий гимнастикачимиз ўз устида тинимсиз меҳнат қилди, маҳоратини ошириб борди, мамлакат миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиб, тобланди. 2010 йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлган XVI Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида кумуш медални қўлга киритди. 2013 йилда пойтахтимизда ўтган Осиё чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ўтган йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган ХVII Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди.
 
   Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун Жамила Раҳматова “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 2014 йилнинг энг яхши спортчиси, дея эътироф этилган.
 
    Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, қишлоқларда ҳам замонавий болалар спорти иншоотлари барпо этилмоқда. Халқаро андозалар даражасида жиҳозланган марказ ва секциялар, спорт комплекслари фаолият кўрсатмоқда. Айниқса, қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши доимий эътиборда.шбу имкониятлардан унумли фойдаланган Жамила айни пайтда спортдаги фаолиятини якунлаб, бадиий гимнастика клубини очди. У ўз клубида жажжи қизалоқларга мазкур спорт турининг сир-асрорларини ўргатмоқда.
 
    – Ёшлигимдан мураббия бўлишни орзу қилардим, – дейди Жамила. – Профессионал спортчи сифатида ютуқларга эришдим. Эндиги мақсадим шогирдларимнинг халқаро майдонларда юртимиз байроғини баланд кўтаришини кўришдир.   
 
    Бадиий гимнастика қизларимизга мос спорт туридир. Унда жисмоний тарбия, мусиқа ва хореография каби қизлар тарбияси учун муҳим жиҳатлар мужассам. Ушбу спорт тури билан шуғулланиш қизларни ҳам жисмонан, ҳам эстетик жиҳатдан тарбиялашга, мусиқа ва рақсга қизиқишини оширишга, ҳар томонлама гўзаллиги ва дидини шакллантиришга хизмат қилади.
 
    Бугун спортга меҳр қўйган қизалоқлар жисмоний машқларда тоблангани учун тани соғлом, руҳи тетик, фикри тиниқ, иродаси мустаҳкам, келажакда ҳаётнинг турли синов ва қийинчиликларини енгиб ўтишга қодир инсонлар бўлиб етишади. Энг муҳими, ҳар томонлама баркамол вояга етган қизлар келажакда оила қўрғонида соғлом зурриёдни дунёга келтиради ва фарзандига ҳам спортга меҳр туйғусини сингдиради, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатади.
 
    – Жамила опамга жуда ҳавас қиламан, – дейди клуб аъзоси Тўмарис Мирзаева. – Келажакда у каби моҳир спортчи бўлиб, халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни истайман. Бунинг учун мураббиямнинг ҳар бир кўрсатмаларини сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилаяпман.
 
    Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.