(O´zbek) Mahsulot sifati va dizayni bilan xaridorgir

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   Ўзгаришларга юз тутаётган Фарғона вилоятининг бугунги гўзал қиёфаси эндиликда ҳеч кимни бефарқ қолдираётгани йўқ. Бундай янгиланишлар вилоятининг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам изчил амалга оширилмоқда. Бир-биридан салмоқли йирик лойиҳалар ишга туширилмоқда. Зеро, иқтисодиётнинг ўсиши — аҳоли турмуш фаровонлиги даражаси ва сифатининг ошишида энг муҳим, таъбир жоиз бўлса, устувор аҳамиятга эга.    
  
   Айниқса, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида маъмурий-тартибларни камайтириш, рухсат бериш тартиб қоидаларини қисқартириш ва соддалаштириш бўйича кўрилаётган қатор чора-тадбирлар туфайли  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожланиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ортмоқда.
      ЎзА  сайтининг маълумот беришича, Фарғона туманининг Юқори Водил қишлоғидаги “Seyman bahor kelаjagi” хусусий корхонасида ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари сифати ва замонавий дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.
        Ҳозир корхонада юз турдан зиёд трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари, спортчилар учун махсус тайёрланаётган анжомлар ўзининг сифати ва дизайни билан харидоргир. Ўтган йили бу ерда 52 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични икки баробар ошириш режалаштирилган. 
      2014 йилда корхона “Асакабанк”нинг Фарғона вилояти филиалидан 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, соғломлаштириш фитнес клубини ташкил қилди. Айни пайтда бу ерда қишлоқ хотин-қизлари спорт билан шуғулланиб, ўз саломатлигини тикламоқда. 
    Албатта, Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор қишлоқларда ҳам замонавий корхоналар ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, энг муҳими, оилалар фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 
       Таъкидлаш лозимки, хусусий мулкчилик ривожланиб, ишбилармон ва тадбиркорларга очилган кенг йўл ҳамда мулкдорлар дуч келиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар Фарғона вилоятида ҳам кўплаб тадбиркорлик субъектлари ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этаётир. Натижада, изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги ўрни тобора мустаҳкамланмоқда.
      – Биз, тадбиркорларнинг самарали фаолият юритишимиз учун мустаҳкам ҳимоя тизими яратилган, – дейди “Seyman bahor kelаjagi” хусусий корхонаси раҳбари Мавлуда Зокирова. – Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони янада кенг имкониятлар яратмоқда. Жумладан, тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ривожланиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида ўттиз учта аниқ чора-тадбирни ўз ичига олган комплекс дастур тасдиқлангани диққатга сазовор. Таъкидлаш керакки, бундай чора-тадбирлар ишбилармонлар сафи кенгайиб, мулкдорлар синфи шаклланишида муҳим омил бўлаётир. Биз ташкил этган корхона бунга яққол мисол бўла олади, — дейилади ЎзА сайтида. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.