- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Maqsad – xizmat ko‘rsatish sifatini yaxshilash

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 24.11.2015 @ 12:44 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола qashqadaryogz.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Вилоят давлат ветеринария бошқармасида Юртбошимизнинг жорий йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар натижасини ўрганиш, жойларда эпизоотик барқарор вазиятни сақлаш, шунингдек, аҳоли хонадонларитарқоқ жойлашган ҳудудларда ветеринария хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилашга бағишланган семинар ўтказилди.
     Унда бошқарма ходимлари, туманлардаги давлат ветеринария бўлимларининг бошлиқлари иштирок этишди. Семинар давомида ижро интизоми, уй ҳайвонлари орасида тарқалиши мумкин бўлган ўта хавфли касалликларнинг олдини олиш ва эпизоотик барқарор вазиятни сақлаш билан боғлиқ тадбирларнинг бориши, куйдирги, қутуриш каби касалликлар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларининг олиб борилиши, бошқарманинг туман бўлимларида эпизоотик харита ва журналлар юритилишининг назорати хусусида сўз борди. Шунингдек, семинар иштирокчилари ветеринария назорати остидаги юкларнинг ташилиши, сақланиши билан боғлиқ ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши, ветеринария лабораторияларининг фаолиятига доир муҳим масалаларга ҳам эътибор қаратишди.
     Семинарда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида жойларда, айниқса, аҳоли хонадонлари тарқоқ жойлашган ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинди. Аҳолига сифатли ва тезкор ветеринария хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида бошқарманинг туман бўлимларига махсус транспорт воситалари ва зарур анжомлар топширилди.
— Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруғига асосан вилоятимиздаги давлат ветеринария бошқармаси туман бўлимларига мотоцикл, велосипед ва дори пуркагичлар бепул берилмоқда, — дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари Шоймардон Шодиев. — Бу эса аҳоли хонадонлари тарқоқ жойлашган ҳудудларимизда ветеринария хизматини ўз вақтида ва сифатли ташкил этишни таъминлайди.
     Тадбирда ветеринарларга 9 та мотоцикл, 22 та велосипед ҳамда 40 та пуркагич тарқатилди.
 

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-maqsad-xizmat-ko-rsatish-sifatini-yaxshilash.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-maqsad-xizmat-ko-rsatish-sifatini-yaxshilash.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.