(O´zbek) Moliyaviy barqarorlikni mustahkamlash yo‘lida

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

   Миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлашда молия институтларининг    муҳим ўрни бор. Хусусан,  қишлоқ хўжалиги субъектларига молиявий кўмак бериш ва аҳолига кенг турдаги банк хизматлари кўрсатиш, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, саноат корхоналарини ишга туширилиши, бу борадаги бизнес режаларни ҳаётга татбиқ этилишида “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
       
    Банк ўз салоҳиятига кўра йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаш имкониятига эга. Тизимда қирқдан ортиқ филиал, юздан зиёд минибанк, жамғарма касса, салкам юзта махсус ва сайёр кассалар мавжуд. Турли тўловларни қабул қилишга мўлжалланган 150 дан ортиқ, халқаро пул ўтказмалари операцияларини бажаришга ихтисослаштирилган юзга яқин шохобча аҳолининг доимий ҳамкорига айланган. 2015 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига банк мижозларининг 1,7 триллион сўм ва 401 миллион долларлик 600 та лойиҳа киритилган. Лойиҳаларни танлаш, таҳлил қилиш, уларни миллий ва хорижий валютада кредитлашда корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, замонавий ускуналарни жорий этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш имкониятига асосий эътибор қаратилмоқда, — дейилади ЎзА хабарида.
        Ана шундай мезонларга жавоб бера олган юздан ортиқ лойиҳа жорий йилнинг ўтган даврида ишга туширилди. Мисол учун, 600 миллион сўм сармоя олган Сурхондарё вилоятидаги “Кавсар мадад” хусусий корхонаси шифер ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 700 миллион сўм кредит олган Хоразм вилоятидаги “Хонқа паррандачилик” жамиятида паррандачилик ривожлантирилмоқда. Йил охирига қадар яна беш юздан зиёд лойиҳани амалга ошириб, маблағларни ишлаб чиқаришга йўналтириш орқали 14 мингта янги иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. 
     Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 4 февралдаги “2014-2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисидаги” қарори маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашда дастуриламал бўлаётир. Ҳозир банк ушбу дастурга киритилган товарларни ишлаб чиқарувчи йигирмага яқин корхонага хизмат кўрсатмоқда. Бу корхоналарда маҳсулот тайёрлашни йўлга қўйиш учун асбоб-ускуна ва хомашё сотиб олишга ўтган йили 161 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида бешта корхонага 37 миллиард сўм кредит берилди. Масалан, “Саноат гилам” жамияти 2 миллиард сўм эвазига полипропилен иплар тайёрлашни бошлаган бўлса, “Ўзкабель” акциядорлик жамияти кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш учун 5 миллиард сўм олди. 2015 йил Инвестиция дастури доирасида банк ўзининг асосий мижозлари бўлган иқтисодиётнинг базавий тармоқлари, яъни нефть-газ, энергетика ва кимё соҳаси корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ишларини олиб бормоқда. Хусусан, банк ана шундай лойиҳаларнинг 14 тасини молиялаштирмоқда. 
    Иқтисодиётнинг барқарор ўсишида реал секторга қаратилаётган эътибор ҳамда банк маблағларининг барча тармоқларга изчил жалб этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, ҳозир банклар ўз ривожланиш стратегиясини айнан реал сектордаги ўсиш билан чамбарчас боғламоқда. Улар корпоратив мижозларнинг эришган даражаларини сақлаб қолиш билан бирга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, рақобатбардош янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратишга кўмаклашмоқда.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.