(O´zbek) Nodavlat notikorat tashkilotlari faoliyati ochiqligi va shaffofligini ta’minlash – kuchli fuqarolik jamiyati shakllanishining muxim omilidir

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тошкент, 12news.uz сайтидан олинган
     Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси  (ЎзННТМА) мажлислар залида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш – кучли фуқаролик жамияти шаклланишининг мухим омилидир” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
     Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб – қуватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ЎзННТМА, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
     Матбуот анжумани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари билан давлат ижтимоий дастурларининг ҳаётга тадбиқ этилиши бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни жамоатчиликни кенг хабардор қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги  ва шаффофлигини таъминлашдан иборатдир.
     Тадбирда Парламент комиссия қарорига асосан ажратилган ижтимоий ахамиятга молик буюртмалар ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга, ажратилган молиявий маблағларни янада очиқ, ошкора, аниқ йўналтирилганлиги ННТ фаолиятининг ташкилий-техникавий ва иқтисодий негизини мустаҳкамлашга самарали таъсир кўрсатиб, сезиларли даражада сифатини оширишга имкон бериши таъкидланди.
     Ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг молиявий асосини яратиб берилганлиги, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар амалиётга тадбиқ қилинаётганлиги юқори амалий натижаларини бермоқда.
     Қўллаб-қувватланган лойиҳалар жойларда муҳим ижтимоий ва умум аҳамиятга молик бўлган социал, иқтисодий, гуманитар ва бошқа вазифаларни ҳал этишга, давлат бошқаруви ва ижро органлари билан ННТларнинг ижтимоий шериклигини юксалтиришга, жойларда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мустақил фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантиришга, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда.
     Давлат буюртмаси бўйича Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан ютиб олинган лойиҳа “Турли аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда ННТ иштирокини фоллаштиришга кўмаклашиш” деб номланиб, лойиҳанинг асосий мақсадлари:
     – “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандлигини таъминлаш соҳаларидаги давлат дастурларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш;
     – Фуқаролик жамияти институтларини фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуни талабларининг ҳаётга татбиқ этилишини жадаллаштириш, унинг мазмун-моҳиятини фуқаролик жамияти институтлари, давлат бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига етказиш, нодавлат ташкилотлари билан давлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича тадбирларни ташкил этиш;
     – Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорлар, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришдан иборатдир.
     Лойиҳа давомида 50 дан ортиқ семинарлар, давра суҳбатлари, тренинглар ва акция ўтказиш орқали 14 ҳудудий ресурс марказларининг салоҳиятини янада кучайтирилади. Аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса ёшларнинг, жамиятда экологик, тиббий, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, кексаларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш, жамиятнинг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни амалга ошираётган ННТларга кўмаклашилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари уставида белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, лойиҳалар билан ишлаш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши борасида услубий қўлланмалар чоп этиш кўзда тутилган.
     Ўтказилган тадбир ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг тартиби ва шартлари ва уларнинг очиқлиги  борасидаги хабардорлигини оширишга йўналтирилди. Асосий эътибор ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг мазмун ва моҳиятига, услублари ва механизмларига, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишга, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини давлатнинг турли ижтимоий дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳудудий ва соҳавий дастурларидаги иштирокининг ижтимоий самарадорлигини оширишга қаратилди.
     Тадбир якунлари бўйича ижтимоий буюртма бўйича ижтимоий шериклик механизмларини татбиқ этган ҳолда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури бажарилишида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг самарадорлигини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирларни кўзда тутган тавсиялар ишлаб чиқилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.