- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Nuroniy salomatligi – doimiy e’tiborda

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 20.04.2015 @ 12:13 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Президентимизнинг жорий йил 26 мартдаги Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига мувофиқ «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остида ўтказилаётган саломатлик ҳафталиги Фарғона вилоятида ҳам давом этмоқда.
 
     Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбирга ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, малакали  шифокорлар  жалб этилган.
     Фурқат туманида саломатлик ҳафталиги юқори савияда ташкил этилди. Ногирон ва тиббий муассасага келиш имконияти бўлмаган нуронийлар ўз хонадонларида кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
     – Мамлакатимизда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Одилжон Саидаҳмедов. – Ҳафталик давомида ушбу хайрли ишлар кўлами янада кенгайди. Бугунги кунга қадар мутахассислар уч юз нафардан зиёд нуроний, жумладан, 11 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийсини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
     Шифокорлар Ободон қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Эргаш ота Ўсаровнинг хонадонида ҳам бўлди.
     – Саломатлигимизни текшириш учун уйимизга келган шифокорлардан зарур маслаҳатлар олдик. Биз, кексаларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз, – дейди Эргаш ота.
     Ҳафталик доирасида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан дори-дармонлар жамланмаси ҳам топширилмоқда.
 
ЎзА


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-nuroniy-salomatligi-doimiy-e-tiborda.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-nuroniy-salomatligi-doimiy-e-tiborda.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.