- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) O‘zaro tajriba almashish imkoniyati yaratilmoqda

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 21.10.2015 @ 11:34 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Expocontact” МЧЖ томонидан “Ёшлар ижодиёт саройи”да “Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” 7 Халқаро кўргазмаси ташкил этилди.
 
     Унда тадбиркорлар, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, техника, илм-фан тараққиёти воситаларини ишлаб чиқарувчи ўзбек ва хориж компаниялари, шунингдек, кенг истеъмолчилар оммаси ташриф буюрдилар.    
     Мазкур тадбирнинг асосий иштирокчилари ҳунармандчилик, текстиль ва бошқа уй меҳнати билан шуғулланувчи 38 та Хитой ҳамда 35 дан ортиқ маҳаллий компаниялардир. Ушбу компаниялар уй меҳнати, саноат ускуналари, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ускуналар, авто ва кимё саноати, тиббиёт, муқобил энергия манбалари, логистика ҳамда консалтинг ва яна бошқа бир қатор йўналишларда ўз хизмат турлари ва маҳсулотларини тақдим этдилар. Дарҳақиқат, мамлакатимизда яратилаётган кенг имконият ва шароитлардан унумли фойдаланаётган оилавий тадбиркорлар ҳунармандлик ва аҳолига турли хизматлар кўрсатишни йўлга қўймоқда. Иссиқхоналар ташкил этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштираётир. Қандолатчилик, новвойлик, паррандачилик, чорвачилик ва асаларичилик ривожланмоқда. Хусусий корхоналарда тайёрланаётган турли хилдаги кийимлар замонавий ва миллий андозалар уйғунлиги, сифати, хушбичимлиги билан харидорларга манзур бўлаётир. Айни жиҳатлар мазкур тадбир давомида яна бир карра намоён бўлди. Ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши, аҳоли турмуш даражасининг янада яхшиланишида айнан шу соҳалар ривожи ҳам муҳим аҳамиятга эга.  Зеро, кичик бизнес корхоналари ҳам мамлакат иқтисодиётининг маълум бир пойдевори ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ССП ҳам изчил ислоҳотлар жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда мана шу каби  самарали тадбирларни мунтазам равишда амалга оширмоқда.
     Ташкилотчиларнинг эътироф этишича, ушбу кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад ҳам ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларга бизнесни ташкил этишда ёрдам кўрсатиш,  ёшларни жамият ҳаётидан муносиб ўрин эгаллашларига яқиндан кўмаклашган  ҳолда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, кичик ва ўрта бизнес товарлари ҳамда хизматларининг катта ассортиментини тақдим этиш, шунингдек, уларга ускуна, технология, хизматларни танлаш имкониятини яратишдан иборат. Қолаверса, бунинг натижасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга кўмак берилади. Яъни, сотувчи ва харидор ўртасидаги ўзаро мулоқот имкониятлари янада кенгаяди. Бунинг ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулотни мижоз талаби асосида тайёрлаш имконини беради.
     Тадбирда иштирок этаётган барча компания вакиллари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашишга, энг асосийси самарали ва манфаатли шартномаларни имзолашга катта қизиқиш билдирдилар.
     Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор самараларидир.

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-o-zaro-tajriba-almashish-imkoniyati-yaratilmoqda.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-o-zaro-tajriba-almashish-imkoniyati-yaratilmoqda.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.