(O´zbek) O‘zimizda etishtirilayotgan

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола qashqadaryogz.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Халқимизда балиқ «луқмаи ҳалол» деб тавсифланади. Табиат раво кўрган макони — сувнинг шарофати билан ҳалол луқма — парҳез таому шифобахш хусусияти туфайли дармонга айланадиган балиқ азалдан хосиятли жонивор саналган. Пушкин эртагидаги олтин балиқ ҳам, ўзимизнинг халқона чўпчаклардаги Жайхунбалиғу Юнусбалиқ ҳам бирдай синоатли: улар яхшиларга мукофот, ёмонларга эса жазо беради, ўзига тўғри муносабатда бўлган одамни албатта сийлайди, уни бой қилади, номини эл орасида ҳурматга буркайди. Бу жонивор фақат эртакдагина мўъжиза кўрсатмайди, балки хазинанинг ўзгинаси бўлган балиқ ўтмишда ҳам, бугун ҳам мўл-кўл даромад манбаи ҳисобланади. Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг сердаромад тармоғи сифатида балиқчиликка катта эътибор қаратилаяпти. Бу бежиз эмас. Чунки балиқчилик фақатгина чўнтакка фойда келтирмайди, балки одам организми учун балиқ гўштининг нафи ниҳоятда катта.
     Мутахассисларнинг таъкидлашича, балиқ инсон организми учун зарур бўлган озуқа маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Унинг таркиби турли минерал моддаларга, оқсилларга бой. Шу жиҳатдан балиқ гўшти мол ва қўй гўштидан ҳам устун туради. Ундаги А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ҳафтасига уч марта балиқ истеъмол қилиш инфаркт келиб чиқиши эҳтимолини 50 фоизга камайтиради.
     Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан келтирилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг айни даврига қадар ҳудуддаги мавжуд хўжаликларда 2750 тонна балиқ етиштирилиб, истеъмолчиларга етказиб берилди. Бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 104,9 фоизни ташкил қилади. Ҳозирги кунда вилоятимизда жами 200 дан зиёд балиқчиликка ихтисослашган хўжалик фаолият кўрсатаяпти.
     -Хўжалигимизнинг 650 гектарлик ҳавзасида дўнгпешона, карп, оқ амур балиқларини етиштираяпмиз, — дейди Ғузор туманидаги «Намунабалиқчилик» МЧЖ раҳбари Азамат Шарипов. — Шу йилнинг март ойида ҳавзага чавоқ ташланган бўлса, сентябрь ойидан бери шартнома асосида жойларга балиқ етказиб берилаяпти.
Бу ерда етиштирилаётган балиқларнинг оғирлиги 1,5 килограммдан 3 килограммгача етади. Узоқдан ҳам узун тасмага ўхшаб йилтираб кўринадиган каттагина майдондаги ҳавзада сувнинг айланиши, оқиб, янгиланиб туриши эътиборга олинган ва балиқларни озиқлантириш, тутиш учун махсус жойлар бор. Балиқларга бериладиган омихта ем «Дунё-М» АЖдан келтирилади. 26 нафар ходим иш билан таъминланган, айни кунда улар балиқларни парваришлаш, овлаш ишлари билан машғул.
     — Йил бошидан бери шу ерда ишлаяпман, — дейди Толиб Йўлдошев. — Қишлоқдагилар исмимизнинг ёнига балиқчи деган сўзни қўшиб чақирадиган бўлишган. Бу касбнинг ўзига хос қизиқ томонлари кўп экан. Айниқса, балиқларни парваришлаш, озиқлантириш қизиқарли жараён.  
Бугунги кунда туманда шу каби 12 та балиқчилик хўжалиги фаолият юритаяпти. Яна 2 та субъект шу йил бошида ташкил этилган. Ғузор дарёси, Пачкамар, Қамаши, Чимқўрғон сув ҳавзаларида «садок» усулида балиқ етиштирилаётган экан. Ов мавсумида, яъни сентябрь ойидан бошлаб, тўртала сув ҳавзасидан жами 40 тоннага яқин балиқ овланибди.
     — Шунингдек, Қорасув дарёсидаги кўлда ҳамда Таёқли каналидаги умумий майдони 4,5 гектарни ташкил қиладиган табиий ва сунъий ҳавзаларда шу кунга қадар 515 тонна балиқ етиштирилди, — дейди Ғузор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Ғиёсиддин Мейлиев.
Умуман, вилоятда 2015 йилда балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурида шу соҳага ихтисослашган хўжалик субъектларини ташкил этишга катта аҳамият қаратилган ва бу ҳозирда ўзининг илк натижаларини бераётгани қувонарли.
— 2015 йилда вилоятимизда жами 172,8 гектар майдонда 104 та янги  балиқчилик хўжалиги ташкил этилди, — дейди вилоят давлат солиқ бошқармасининг шўъба бошлиғи Эргаш Асадов. — Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 9 миллиард 199 миллион сўм маблағ сарф қилинди.      Шу йўл билан 304 та янги иш ўрни яратилишига ҳам эришилди.
     Дастурга мувофиқ балиқчилик субъектларида ишни самарали йўлга қўйиш, уларга қулай шароит яратиш мақсадида Қарши ва Нишон туманларида жами 100 гектар майдондаги сунъий ҳовузлар тубини чуқурлаштириш ишлари олиб борилди ва бунга 200 миллион сўм атрофида маблағ сарфланди. 30 километр дренаж ва коллекторлар тозаланди. Албатта, бу тадбирлар балиқчиликка қаратилаётган эътибор натижаси ўлароқ соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Йилдан-йилга соҳада юз бераётган янгиланишлар эса аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бозорларимизни сифатли, энг муҳими, ўзимизда етиштирилган балиқ билан тўлдиришнинг муҳим омили бўлаётир. 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.