(O´zbek) O‘zLiDeP: elektorat manfaatlarini ishonchli himoya qilishning yangi bosqichlari

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола 12news.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Маълумки, партиянинг сайловлардан кейинги фаолияти асосан давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган депутатларга, партия фракцияси ҳамда депутатлик гуруҳларининг фаолиятига боғлиқ бўлади.
 
     Шу нуқтаи назардан партия ҳаётига доир масаладан тортиб то қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама этишгача бўлган барча жараёнларда Бошланғич партия ташкилотидан то Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясигача бўлган барча партиявий органлар ва депутатларнинг амалий ҳамкорлиги ғоят муҳим аҳамият касб этади.
     Ушбу ҳамкорликнинг пировард натижаси, партиянинг бош вазифалари ҳисобланган жамият ва давлат қурилиши, иқтисодиёт, суд-ҳуқуқ, маънавият соҳаларида ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида рўй бераётган демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларида фаол иштирок этиш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш бўйича дастурларни амалга ошириш, демократик ва иқтисодий ислоҳотлар йўлидаги тўсиқларни бартараф этишда O‘zLiDePнинг амалий иштирокида ўз аксини топади.
     – Шу мақсадда O‘zLiDePнинг барча бўғинлари ва депутатлик корпусининг ўзаро ҳамкорликда ишлашининг “қуйидан – юқорига” тамойили асосидаги мақбул ва самарали механизмлари яратилди, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори мудири А. Хусанов. – O‘zLiDeP тузилмалари ва унинг депутатлик бирлашмалари олдида амалдаги Қонунлар ва давлат Дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, ҳукумат қарорлари шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларига киритилган вазифалар ижроси устидан депутатлик назорат-таҳлил фаолияти, эшитувларни ташкил этиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни партия воситалари орқали ҳал этишдек устувор вазифалар турганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
     Бу борада жорий йилнинг тўққиз ойи давомида депутатлик гуруҳлари томонидан 306 та депутатлик назорат таҳлил фаолияти амалга оширилиб, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти идоралар раҳбарларининг 1018 маротаба ҳисобот ва ахборотлари тингланди. Муҳим масалалар юзасидан турли идора ва ташкилот раҳбарларига 2971 та депутатлик сўровлари юборилиб уларнинг барчасига асослантирилган тушунтириш ва маълумотлар олинган.
Шунингдек, назорат фаолияти якунлари юзасидан депутатлик гуруҳларининг аниқ позициясини ифода этадиган ва мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг энг мақбул йўлини белгилайдиган 654 та амалий таклифлар ишлаб чиқилган. Улардан 368 таси халқ депутатлари кенгашларига юборилиб, 115 таси доимий комиссиялар томонидан сессиялар муҳокамаларига киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
     Маълумки, мамлакатимизда етиштириладиган мева ва сабзавот, полиз маҳсулотларнинг асосий қисми фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилиб бу борада 2015 йилда истиқболли режалар белгилаб олинган.
     Мазкур тамойиллардан келиб чиққан ҳолда О`zLiDeP томонидан мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича манзилли ва юксак мақсадли вазифалар ишлаб чиқилиб, уларни ҳаётга жорий этиш бўйича қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳудудларда  озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, қайта ишлаш тармоғини кенгайтириш инвестиция лойиҳалари ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ижроси юзасидан 2101 нафар депутатлар назорат ишларини олиб бормоқдалар.
Ўтган тўққиз ойи давомида ушбу йўналишда депутатлар томонидан 77 та депутатлик назорати фаолияти ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлари юзасидан 301 нафар маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тижорат банклар раҳбарларларининг ахборотлари эшитилди. Лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўз нуқтаи назарларни баён этишни сўраб ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларига 795 та депутатлик сўровлари юборилди.
     O‘zLiDeP Матбуот хизмати билдиришича, бугунги кунда партия дастуридаги мақсадларни амалга ошириш ва электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтиришга катта эътибор қаратилиб, бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳаллий кенгаш депутатлик гуруҳлари жойларда ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган айрим муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.