(O´zbek) O‘zLiDeP fraktsiyasida 2016 yilgi soliq va budjet siyosatining asosiy yo‘nalishlari muhokama etildi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур хабар 12news.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган «2016 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари»нинг муҳокамаси кун тартибидаги асосий масала бўлди.
 
     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган мазкур масала бўйича депутатлар, соҳанинг етакчи мутахассислари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этган мунозаралар доирасида O‘zLiDeP фракциясининг партия Сайловолди дастурининг устувор йўналишларини амалга ошириш билан боғлиқ позицияси белгилаб олинди. Фракциянинг асосий молиявий ҳужжат лойиҳасига катта аҳамият қаратаётгани сабаби шуки, улар парламентнинг ижроия ҳокимияти фаолияти устидан назорат механизмидан самарали фойдаланишни таъминлайди.
     Ўтган йиллар давомида Давлат бюджети профицит билан бажарилаётгани бунинг ёрқин исботидир. Қолаверса, иқтисодиётда солиқ юкининг камайиши жараёнида унинг даромад қисмини бажариш таъминланмоқда ва харажат қисмининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинмоқда. Бу эса, қарийб икки йилдан буён амалда қўлланилаётган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 2016 йилги Бюджетнома лойиҳасини шакллантириш учун асосий ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилаётганлиги депутатлар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.
     Юқоридагиларга асосан, фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устуворликлар, мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, партиянинг дастурий мақсадларини ҳисобга олган ҳолда 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатини пухта ва ҳар томонлама муҳокама этди.
Фракция аъзоларининг фикрича, мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан янада ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мувозанатлаштирилганлигини сақлаб қолиш, 2015 йилги иқтисодий дастур йўналишлари ва устуворликлари ҳисобига иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишини таъминлайдиган стратегияни давом эттириш юзасидан Ўзбекистонда кенг кўламдаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросии таъминлаш мақсадида қабул қилинган Қонунҳам мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган тизимли ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди.
     Буларнинг барчаси жорий йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга муваффақиятли эришишга, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ижро этишга хизмат қилади.
     Ўтган 2014 йил якунлари таҳлил шуни кўрсатадики, яратилган жами иш ўринларининг тенг ярми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига (480 минг) тўғри келади, бугун иқтисодиётнинг бу соҳасида 2000 йилдаги 49,7 фоизга ўрнига иш билан банд бўлган аҳолининг 77 фоизидан зиёди меҳнат қилмоқда, мазкур рақамлар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада рағбатлантириш, хусусий мулкининг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг далолатидир.
     Келгуси йилда ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоизга, саноат ишлаб чиқариш маҳсулотининг 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 6,1 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажмининг 9,6 фоизга ўсишини таъминлаш назарда тутилмоқдаки, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 25 фоиздан 15 фоизга пасайтирилиши ҳамда мазкур соҳага мансуб бўлган хизмат кўрсатувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6 фоиздан 5 фоизгача туширилиши ушбу корхоналар ихтиёрида 58,4 миллиард сўм миқдорида маблағ қолдириш имконини беради.
     Бу эса, айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашни амалга ошириш, шунингдек, ходимларни рағбатлантириш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилади.
     O‘zLiDeP фракцияси депутатлари томонидан бош молиявий ҳужжатнинг ижобий жиҳати сифатида яна шу нарса таъкидландики, 2016 йилга мўлжалланган солиқ сиёсати аввалги йиллардаги каби хўжалик субъектлари ва аҳоли учун солиқ юкини янада камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш ва солиқ маъмуриятчилиги чора-тадбирларини кучайтиришга йўналтирилган.
Жумладан, буни 2016 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида ўтган йиллардаги каби келгуси йилда ҳам солиқ сиёсати хўжалик юритувчи субъектлари ва аҳоли учун солиқ юкини янада пасайтиришга, солиқ тизимини соддалаштиришга, Давлат бюджетининг даромадлар базасини мустаҳкамлашга ва солиқ маъмурчилиги чораларини кучайтиришга йўналтирилганлигини кўриш мумкин.
     O‘zLiDeP қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, чорва маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ жойларда қайта ишлаш саноатини жадал ривожлантиришга алоҳида аҳамият беради. Бу ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш, аграр секторнинг экспорт салоҳияти ўсишига хизмат қилади, қишлоқ аҳолисининг катта қисми бандлиги ва даромадларининг ошишига олиб келади.
Шу маънода, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармасининг 2016 йилги харажатлари мақсадли параметрларга мувофиқ амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Унга кўра, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари учун 422 миллиард сўм маблағ йўналтириш режалаш-тирилмоқдаки, бунинг натижасида 282 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшиланишига эришилади, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ўсишига ва фермер хўжаликлари даромадлари ошишига имкон беради.
     Йиғилишда ёшларни, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. O‘zLiDeP фикрича, Давлат бюджетида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишни рағбатлантиришга жиддий эътибор қаратилиши лозим.
     Умуман, йиғилишда таъкидланганидек, 2016 йилги Давлат бюджети иш ҳақларини изчил ошириб бориш, аҳолининг реал даромадлари ўсишини таъминлаш, хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратишни янада ривожлантириш орқали аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олиши муҳимлиги фракциянинг принципиал позицияси ҳисобланади.
O‘zLiDeP фракцияси муҳокамалар чоғида юқорида айтилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда тегишли қарор қабул қилди.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.