(O´zbek) Qadrdon manzaralar

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сархил узумларни саватга оҳиста жойлаётган мўйсафид. Гурунглашаётган гиламдўз аёллар. Ёзги айвонда мириқиб ором олаётган болалар. Файзли ҳовли, шохлари ерга эгилган анорлар…

Томошабин кўнглига яқин бу қадрдон лаҳзалар тасвирий санъат мухлисларида ажиб қизиқиш ва эътибор уйғотиши шубҳасиз. Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида рангтасвирчи рассомлар Тешабой ва Шавкат Пирматовлар ижодига бағишланган хотира кўргазмасида ана шу манзараларга гувоҳ бўлиш мумкин.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда санъатнинг барча йўналишлари каби тасвирий санъатни изчил равнақ топтириш, мазкур соҳа равнақи йўлида самарали фаолият кўрсатган мусаввирлар хотирасини эъзозлаш, уларнинг ижодини ўрганиш, тарғиб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Рангтасвирчи рассом Т.Пирматов олий ўқув юртини тамомлаб, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида тасвирий санъатдан талабаларга сабоқ берган бўлса, унинг ўғли Шавкат юртимиз ва халқаро миқёсда ўтказилган кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси эди. Мўйқалам соҳибларининг ижодида қишлоқ манзаралари, оддий одамларнинг кундалик ҳаёти, ҳалол ва фидойи меҳнати, жонажон Ўзбекистонимизнинг мафтункор табиати манзараларини акс эттириш асосий ўрин тутган. Ушбу картиналар туғилиб ўсган заминга муҳаббат ифодаси миллий руҳ билан йўғрилгани, содда ва самимийлиги билан дилга яқиндир.

Бу жиҳатлар муаллифларнинг кўргазмадан ўрин олган “Болалигим”, “Бойсун”, “Ҳовли”, “Оила”, “Яйлов”, “Азим чинор”, “Ҳосил” сингари асарларида ёрқин ва ўзига хос тарзда ифода этилган.

 

Н.УСМОНОВА,

ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.