(O´zbek) Qulay biznes muhitini shakllantirish – mamlakat iqtisodiy qudrati yuksalishining garovi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Мазкур мақола 12news.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
     Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан иқтисодиётимиз рақобатдошлигини оширишнинг асосий шарти бўлган қулай ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни шакллантириш, хусусий мулкни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш борасидаги тизимли ишлар самарали натижалар бермоқда, — дейди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров.
     Буни Жаҳон банкининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш шароитлари бўйича навбатдаги «Бизнесни юритиш-2016» йиллик маърузасида келтирилган рақамлар ҳам яққол кўрсатиб турибди. Унга кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йилларда бизнес юритиш ва соҳада ислоҳотлар ўтказиш бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган ўнта мамлакат қаторига кириши, унинг рейтинги умумий кўрсаткичда 16 поғонага ошиб, яъни 103-ўриндан 87-ўринга кўтарилгани қайд этилган.
    Ушбу кўрсаткичлар, хусусан, иқтисодиёт, банк-молия тизимидаги ислоҳотлар туфайли кредитлар олишда — 63, хусусий мулкни қайд этиш борасида – 26, корхоналарни рўйхатга олишда – 22, солиқ солиш ҳолати бўйича – 2 поғонага кўтарилгани, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда хусусий секторнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани натижасидир.
     Бундай рақамлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги реал воқеликни акс эттирмоқда, албатта. Маълумки, дaвлaтимиз рaҳбaрининг кичик бизнeсни ривoжлaнтириш учун қулaй ишбилaрмoнлик муҳитини ярaтиш вa тaдбиркoрликкa янaдa кeнг эркинлик бeриш бoрaсидaги фaрмoн вa қaрoрлaри ижрoсини тaъминлaш нaтижaсидa кичик бизнес субъектлари сони 21,4 мингтадан ошди. Тадбиркорларга давлат мулки бўлган 17,8 мингта фойдаланилмаётган объект ижарага берилди, улaргa aжрaтилгaн крeдитлaр ҳaжми 9,6 трлн. сўмдан ошди. Микрoкрeдитлaр ҳaжми эса 1,3 бaрoбaрдaн зиёдгa ўсди. Шу ўринда аёллaр тaдбиркoрлигини қўллaб-қуввaтлaшгa йўнaлтирилгaн крeдитлaр миқдoри 985,4 млрд. сўмдaн ошгани, ёшлaрни, aйниқсa, кaсб-ҳунaр кoллeжлaри битирувчилaрини тaдбиркoрликка кeнг жaлб этиш, улaрнинг бизнeс лoйиҳaлaрини мoлиявий қўллaб-қуввaтлaшгa 228,2 млрд. сўм йўнaлтирилиб, ушбу кўрсатикичлар ўртача 1,4 бaрoбaргa ошганини қайд этиш жоиз.
     Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида саноат ишлаб чиқаришида, экспорт ва аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнеснинг улуши изчил ўсмоқда. Бу, албатта, янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва охир оқибатда аҳоли турмуш даражасининг ошишига ҳам хизмат қилаяпти. Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида 748,7 мингта янги иш ўрни, жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилган бўлса, уларнинг аксарияти айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улушига тўғри келди.
     Шу ўринда мустақиллик йилларида Ўзбекистон тараққиётига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 190 млрд. АҚШ долларидан ошгани, бу маблағнинг 65 млрд.дан зиёдини хорижий инвестициялар ташкил этишини қайд этиш жоиз.
     Жаҳон оммавий ахборот воситаларида ана шундай рақамлар асосида миллий моделимиз эътироф этилаётган бир пайтда давлатимиз раҳбарининг «Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизда чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда «Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?» деган савол устида ўйлашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим», деган фикрларидан тегишли хулосалар чиқаришимиз керак.
     Чиндан ҳам тарихан қисқа бир даврда мамлакатимиз кучли иқтисодиётга эга бўлган давлатга айланди. Буни ўтган даврда иқтисодиётимиз 5,5 баробардан кўпроқ ўсганидан ҳам кўриш мумкин. Яқин ўтмишда қолоқ аграр республика саналган, иқтисодиётининг асосини пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш корхоналари ташкил этган Ўзбекистон бугунга келиб саноати тез ривожланаётган мамлакатга айланди.
     Ушбу рақамларга эътибор қаратайлик: жорий йилнинг 9 ойида мaмлaкaтимиз енгил сaнoaт кoрxoнaлaри тoмoнидaн умумий қиймaти 8,6 трлн. сўмгa тeнг мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaрилди. Бу бoрaдaги ўсиш ўтгaн йилнинг шу дaвригa нисбaтaн 17,7 фoизни ташкил этди. Енгил сaнoaтнинг умумий сaнoaт мaҳсулoтлaридaги ҳиссaси 13,8 фoизгa тeнг бўлди. Хусусан, бу соҳада ўтгaн йилнинг шу дaвригa нисбатан 17,2 фoиз кўп маҳсулот ишлaб чиқaрилди.
     Маълумки, O`zLiDeP Сайловолди платформасида Ўзбекистоннинг етакчи ва нуфузли халқаро молия институтлари томонидан белгиланадиган рейтинг кўрсаткичларини ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб олинган.Шундан келиб чиқиб, парламент ва жойлардаги вакиллик органларидаги депутатларимиз ўз ваколатларидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, шахсий ташаббусларни амалга ошириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, хусусий мулкнинг дахлсизлиги ҳақидаги конституциявий тамойилни ҳаётга изчил татбиқ этиш, иқтисодиётни бошқариш тизимини янада либераллаштириш, давлат ва назорат идораларининг тадбиркорлик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашуви масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу борада жорий йилнинг ўзида депутатларимиз томонидан 300 дан ортиқ назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди, 200 нафардан ортиқ мутасадди маълумоти парламент қуйи палатаси қўмиталари, жойлардаги депутатлик гуруҳлари йиғилишларида муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
     Жумладан, депутатларимиз бугунги кунда соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш,  тижорат банклари, лизинг компаниялари ва бошқа молия ташкилотлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни кенгайтириш, уларнинг қурилиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича давлат харидларини кенгайтириш, товарлар ва тақдим этилаётган хизматлар экспортини ошириш каби долзарб масалалар ечими борасида ҳам иш олиб бормоқдалар.
     Бу жараёнда минг-минглаб тадбиркор ва фермерларимиз фаол иштирок этиб, яратиб берилган қулай имконият ва имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини ҳам кенг тарғиб этяптилар. Тадбиркорларнинг бир вакили сифатида эса бугунги қулай шароитлар бизни янада янги марралар сари илҳомлантираётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим.
     Зеро, эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз ўзимизга, мавжуд имкониятлардан қай даражада оқилона фойдаланишимизга боғлиқдир. Шундай экан, партиямиз мамлакатимиздаги жараёнларда фаол иштирок этаётган, ўз фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ мулк ва мулкий масалаларни, тадбиркорликка оид долзарб муаммоларни ҳал этиш, қонунчиликни янада такомиллаштиришга ҳисса қўшаётган сиёсий куч сифатида бундан буён ҳам ўзининг Сайловолди дастурида белгилаб олинган вазифалар ижроси учун бор имкониятларини ишга солади. Бундаги ягона мақсадимиз – эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш экан, бу биздан буюк халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилишни талаб этади.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.