- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Ranglarda aks etgan quyosh

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 11.06.2015 @ 09:24 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Термизда “Жануб қуёши тафтида улғайганлар: устозшогирд анъаналари” деб номланган расмлар кўргазмаси очилди.
 
     “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон  Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Турсунпўлат Ўроқов ҳамда ёш рассом Хосият Тўлаганованинг асарлари намойиш этилмоқда.
     Кўргазманинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш борасида  кўрсатилаётган ғамхўрлик устоз-шогирд анъанасини мустаҳкамлаб, ёшларнинг ижодга интилиш ва қизиқишини янада кучайтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Вилоятда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, таниқли ижодкорлар истеъдодли изланувчан ёшларга ўз касб сирларини чуқур ўргатмоқда. Учрашув, кўрик-танлов ва кўргазмалар ташкил этилиб, ёш ижодкорлар муносиб рағбатлантирилмоқда.
     Ёшлар марказида ташкил этилган кўргазмада рассом Т.Ўроқовнинг “Сурхонда кун ботиши”, “Кўҳитонг тонги”, “Сурхондарё чўпонлари” каби асарлари ва турли мавзуларга оид ранг-баранг этюдлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ёш рассом Х.Тўлаганованинг “Онам портрети”, “Шержонда баҳор”, “Хайрулло бобо портрети”, “Маҳалламиз фахрийлари”, “Чанқовуз чалаётган аёл” сингари асарлари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.
     Кўргазмада бадиий ижод остонасига илк қадам қўяётган қатор ёшларнинг асарларига ҳам алоҳида ўрин ажратилган.
     – Устозлар сафида дастлабки ижодий ишларимни томошабинлар эътиборига ҳавола этаётганимдан бахтиёрман, – дейди Термиз банк коллежи ўқувчиси Ҳафиза Номозова. – Бу кўргазма изланишларимни давом эттиришга ундади. Келгусида устозларимдек ранг-баранг асарлар яратишга ҳаракат қиламан.
ЎзА мухбири

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-ranglarda-aks-etgan-quyosh.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-ranglarda-aks-etgan-quyosh.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.