(O´zbek) Reabilitatsiya markazining yangi binosi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фарғона вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказининг янги биноси  фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, кам таъминланган,  ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Президентимизнинг 2011 йил 30 майда қабул қилинган “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Кексаларни эъзозлаш йилида бундай хайрли ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

 Шаҳар ва туманларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Бу тоифадаги кишилар ижтимоий хизмат кўрсатишнинг барча турларидан бепул фойдаланмоқда. Ихтисослаштирилган сиҳатгоҳлар, шифо масканлари улар хизматида. Қонунчиликка асосан ногиронларнинг алоҳида тоифаларига имтиёз ва кафолатлар ҳам белгиланган.

Фарғона вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Марказни реконструкция қилиш, ошхона, лаборатория биноларини янгитдан қуришга 2 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

 – Марказ ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларига тиббий-ижтимоий, консультатив диагностик ёрдам ва касб бўйича реабилитация хизматларини кўрсатади, – дейди марказ бош шифокори Алишер Олимов. – Бунинг учун марказда барча шароит яратилган. Ўтган йили 1 минг 200 нафардан зиёд беморга тиббий хизмат кўрсатилиб, саломатлиги тикланди.

Марказда ногиронларга психологик ва ҳуқуқий маслаҳат бериш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, доимий равишда тренинг машғулотлари ташкил этилмоқда. Физиотерапия, фитотерапия, тренажёр заллари беморлар ихтиёрида.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.