(O´zbek) Samarali hamkorlik natijalari

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Куни кеча «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ташкил этилган Ўзбекистон-Ҳиндистон фармацевтика саноати бизнес-форуми ва кооперацион биржасида икки мамлакат ишбилармон доиралари  ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» Давлат-акциядорлик концерни ва бошқа маҳаллий дори-дармон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда мамлакатимизга ташриф буюрган Ҳиндистон фармацевтика воситалари экспортини ривожлантириш кенгаши («Pharmexcil») ҳудудий директори Абхай Синх бошчилигидаги 40 нафардан ортиқ ишбилармонлар гуруҳи томонидан ўзаро манфаатли таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, унда Ҳиндистонда фармацевтика воситалари ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқарувчи  компаниялар раҳбарлари ҳам иштирок этди, — деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати.
     Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, «Pharmexil» Ҳиндистонда дори-дармон воситалари соҳасида Ҳиндистон ва хорижий ишбилармонлар доираси вакиллари ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Унинг Ҳайдарободда, Мумбаида ва Деҳлида бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда илмий текшириш институтлари мавжуд.  
     Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, мамлакатимизда ҳам соҳани янада ривожлантириш мақсадида миллий тадқиқотларга асосланиб, маҳаллий ҳомашёдан дори воситаларини ишлаб чиқариш, импорт қилинадиган товарлар ўрнини босишга йўналтирилган маҳсулот номенклатурасини кўпайтириш, шунингдек, корхоналар экспорт салоҳиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада 2016 йил 5 январдаги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуни соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда алоҳида аҳамият касб этади. 
     Фармацевтика корхоналарининг етакчи саноат бирлашмаси бўлган «Ўзфармсаноат» ДАК юртимизда дори воситалари ва биопрепаратлар ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришда, фармацевтика саноатини янада ривожлантиришда ва республика аҳолисининг дори-дармон маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим ўрин тутмоқда. Концерн ўз фаолияти мобайнида доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш, қадоқлаш, дори воситаларини, тиббий эҳтиёж буюмларини ва биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш, уларни улгуржи сотиш борасида ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.
     Бугунги кунда мамлакатимиз фармацевтика саноати ички бозорнинг учдан бир қисмини маҳаллий дори воситалари билан таъминламоқда. Фармацевтика корхоналари томонидан 90 фармакотерапевтик гуруҳларга мансуб 1700 дан зиёд дори воситаси ишлаб чиқарилмоқда. 
     Айтиб ўтилдики, сўнгги йиллар мобайнида сармоядорлар учун яратилган кенг кўламли шароитлар натижасида фармацевтика саноатига кўп миқдорда инвестициялар жалб этилди. 2015 йилнинг якунларига кўра давлат инвестиция дастури доирасида инвестицияларни ўзлаштириш  (101,3%)  (ўсиш суръати 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 134,9%)ни ташкил этди.
     Ўзбекистоннинг дори воситалари ишлаб чиқарувчилари Германия, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Польша, Болгария, Чехия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи компания ва фирмалари билан муваффақиятли ҳамкорлик олиб бормоқда. Бу ҳамкорликда “нол” циклидан бошлаб янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур йўналишда олиб борилган ишлар натижаси ўлароқ, бир қатор чет эллик компаниялар билан инвестиция  ва лойиҳаларни 2014 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда амалга ошириш юзасидан аниқ келишувлар имзоланган.
     Форумда иштирок этган Ҳиндистон фрармацевтика саноати ишбилармон доиралари мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш борасидаги  саъй-ҳаракатларни юқори баҳолашди. Форум доирасида томонлар ўртасида истиқболларни белгилаш, келгуси ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.