- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Samarali hamkorlik yo‘lga qo‘yilgan

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 16.09.2015 @ 16:21 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Корея ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида  кооперацион биржа уюштирилди. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташкил этган бўлиб, у икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
 
     Дарҳақиқат, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш иқтисодий тараққиёт ва таркибий ўзгаришларнинг муҳим омилидир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда бу борада салмоқли натижаларга эришилмоқда. Саноат ишлаб чиқариши ҳажмида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушининг ортиб бораётгани бунинг тасдиғидир.
     Мазкур тадбир доирасида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш борасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, мамлакатимиз тадбиркорлари ва хорижлик ишбилармонлар ўзаро тажриба ва фикр алмашмоқда, ўзаро режалар тузилиб, истиқболда амалга ошириладиган ишлар ва ҳамкорликдаги лойиҳалар ўрганиб чиқилмоқда. Юртимизга кореялик ишбилармон доиралари вакилларининг ташрифи уларнинг ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро манфаатли бизнес муносабатларини кенгайтиришга бўлган қизиқишини кўрсатмоқда.
     Ярмаркада ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва оптималлаштириш, ресурс тежаш, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш, маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, импорт ўрнини босиш ва экспортни кенгайтиришга йўналтирилган инновацион технология ва лойиҳалар тақдим этилган. Улар саноат ва қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, илм-фан ва таълим соҳаларини қамраб олган.
     Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни изчил ривожлантириш ҳисобидан жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, ички бозорни сифатли товарлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусий ишлаб чиқарувчилар ва йирик саноат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларининг тобора мустаҳкамланаётгани  эса бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирмоқда.
     Тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда Республикамизнинг инвестиция салоҳияти, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона ва «Ангрен» махсус индустриал зонаси доирасида сармоявий ҳамкорлик имкониятлари ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари билан яқиндан танишдилар.
     Тадбир ўз ишини эртага давом эттиради.

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-samarali-hamkorlik-yo-lga-qo-yilgan.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-samarali-hamkorlik-yo-lga-qo-yilgan.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.