(O´zbek) Samarali ishlar amalga oshirilmoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Миллий матбуот марказида фермер хўжаликларини техника билан таъминлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш сифатини такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, — деб хабар тарқатмоқда ЎзА.
        
    Албатта, Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутадиган молиявий хизматлар кўрсатиш тизими ривожланиб, уларнинг хизмат кўрсатиш кўлами тоборо кенгайиб бормоқда. Хусусан, лизинг молиявий хизматлари фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантиришда, уларнинг рақобатбардошлигини оширишда муҳим ўрин тутаётир. “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси бошқаруви раиси Н.Отажонов  Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фермерларнинг ташаббус ва интилишлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади.
       Хабарда айтилишича, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси айни кунда 36 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, муқобил машина-трактор парклари ҳамда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ва “Қишлоқхўжаликкимё” давлат акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарга хизмат кўрсатмоқда. 2001-2014 йилларда компания томонидан уларга қиймати 1 триллион 400 миллиард сўмдан зиёд бўлган 57 минг 400 дан ортиқ техника воситаси етказиб берилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида қарийб 40 миллиард сўмлик 990 дона техника лизингга берилди.  
    Айни пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, махсус қурилиш техникаси, автотранспортга бўлган қизиқиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд эҳтиёжлар миллий лизинг компаниялари фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Иқтисодиётимизнинг аграр секторидаги таркибий сифат ўзгаришлари ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, соҳа тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида юзага келмоқда.
        Хабарда таъкидланишича, фермер хўжаликларини рағбатлантиришга қаратилаётган доимий эътибор натижасида фермерлар нафақат ер эгаси, балки замонавий техника ва технологиялар соҳибига айланмоқда. Президентимизнинг 2014 йил 15 майдаги “Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида янги имкониятларни эшигини очмоқда. Масалан, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” Жанубий Кореянинг “ЛС-Мтрон” компанияси билан ҳамкорликда “TTZ-100HC” русумли чопиқ тракторлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани катта ютуқдир.                    
   “Ўзагросаноатмашхолдинг” компанияси қишлоқ хўжалигида самарали бўлган ўндан ортиқ турдаги техника воситалари ва агрегатларни ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундан ташқари, боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларини мини тракторлар ва кимёвий ишлов берувчи агрегатлар билан таъминлаш мақсадида мини тракторлар етказиб бериш бўйича “ЎзКейсмаш” ва “Агромаш саноат инвест” корхоналари билан, кимёвий пуркаш агрегатларини етказиб бериш бўйича “Агрохим” қўшма корхонаси билан ҳамкорлик қилмоқда.
     Тадбирда компания ва “Ўзагромашсервис” уюшмаси томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларига кўрсатилаётган сервис, лизинг ва маслаҳат хизматлари ҳақида маълумотлар берилди.
Анвар ҚОБИЛОВ
«O`zIA» мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.