(O´zbek) Samarali tadbirning natijasi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтган «Ўзбекистон матбуоти» V Миллий форуми Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорлигида ташкил этилди. З кун давом тадбирда парламент аъзолари, тегишли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, журналистлар иштирок этишди.  

     Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ушбу форум иштирокчилари демократик ислоҳотлар очиқлиги ва транспарентлигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлиги, ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни илгари суришда оммавий ахборот воситалари фаоллигини ошириш, журналистларнинг касб ва одоб мезонлари каби масалаларни атрофлича муҳокама қилишди. Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида жамият ҳаётига АКТни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, миллий ахборот маконини янада такомиллаштириш долзарб эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

     Шундай экан, ушбу вазифаларни самарали рўёбга чиқариш учун журналистдан ўз профессионал малакасини доимий ошириб бориш, сўз қадри ва унинг таъсирини чуқур тушуниш, кучли фуқаролик позициясига эга бўлиш, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маънавий-ахлоқий масалаларни ёритишда холислик тамойилларига таяниш талаб этилади. Бу борада олдинда турган истиқболдаги вазифалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

     Қолаверса, лойиҳа доирасида «Болалар адабиёти» матбаа кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ундан кўзланган мақсад мамлакатимиздаги нашриётлар томонидан чоп этилаётган болалар адабиётини кенг жамоатчиликка тақдим этиш, ота-оналар, ўқитувчилар, ёшларни бу борадаги янгиликлар билан кенг таништириш, навқирон авлоднинг мутолаа маданиятини оширишдан иборат. Кўргазмада юртимиздаги кўплаб нашриёт ва нашриёт-матбаа ижодий уйи фаолияти, уларда чоп этилаётган китоблар, қўлланмалар, газета ва журнал ҳамда бошқа матбаа маҳсулотлари билан танишиш мумкин. Кўргазма доирасида нашриётлар томонидан кейинги йилларда чоп этилган янги китоблар тақдимоти, китоблар савдоси, таниқли шоир ва ёзувчилар, ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар ўтказилди. 

     Кўргазмалар давомида шуни англаш лозимки, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, ноширлик соҳасида ҳам янгиланишлар изчил давом эттирилмоқда. Бу медиа тузилмалар, нашриёт-матбаа ижодий уйларининг моддий-техник базасини янада яхшилаш, халқимиз учун мазмунан ва дизайн жиҳатдан юксак сифатли матбаа маҳсулотларини тақдим этиш борасидаги ишларда яққол ифодасини топмоқда. 

     Мазкур тадбир доирасида «Йилнинг энг яхши китоби» республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, уларга дипломлар топширилди.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.