(O´zbek) Sayyohlar uchun keng imkoniyat yaratilgan

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

  Ўзбекистон жаҳондаги сайёҳлик индустриясини жадал ривожлантириш имкониятлари юқори бўлган мамлакатлар сирасига киради
 
     Ўзбекистон сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи ўн давлатдан биридир. Ўтган йили Самарқанд шаҳри жаҳондаги албатта бориб кўриш шарт бўлган элликта шаҳар қаторидан ўрин олди. БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси 2014 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилди ва анжуман қатнашчилари мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти, мавжуд имкониятлар билан танишиб, бу борада амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.
     Бу Президентимиз раҳнамолигида аждодларимиздан мерос тарихий-маданий обидаларни асраб-авайлаш, туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир. Соҳа фаолиятини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилгани, мамлакат миқёсида ва ҳар бир ҳудуд бўйича махсус давлат дастурларининг ишлаб чиқилгани ва амалга оширилаётгани бугунги натижаларнинг муҳим омили бўлмоқда. Бу борадаги ишлар тизимли равишда изчил давом эттирилмоқда.
    – Мамлакатимиз туризм индустриясининг ривожида ўз ўрнига эга Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантиришнинг 2016 йилгача бўлган манзилли дастури қабул қилинган, – дейди “Ўзбектуризм” миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлими бошқарувчиси Илҳом Сувонов. – Дастурда вилоятда туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини замон талабларига мослаштириш, сайёҳликнинг экологик, соғломлаштириш, агро ва фаол турларини ривожлантириш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида бир пайтлар саноқлигина меҳмонхона ва сайёҳлик фирмаси бўлган вилоятда ҳозир бир йўла 4 мингдан зиёд кишини қабул қилиш имконига эга тўқсондан ортиқ меҳмонхона, етмишдан зиёд сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатмоқда. 2008 йилда вилоятдаги туристик ташкилотлар ва меҳмонхоналар томонидан 14 миллиард 600 миллион сўмлик сайёҳлик хизматлари кўрсатилган бўлса, 2014 йилда 100 мингга яқин чет эллик ва 60 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳларга кўрсатилган умумий хизматлар ҳажми 34 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.
        Бугунги кунда вилоятда фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар Лондон, Берлин, Мадрид, Милан, Токио, Шанхай, Сеул, Москва каби йирик шаҳарларда ўтказилаётган ярмаркаларда фаол иштирок этиб, юртимизга  хорижий сайёҳларни кенг жалб этишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳар йили ўтказилаётган анъанавий Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида ҳам Самарқанд вилояти вакиллари турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритмоқда.
     Жорий йилнинг  27 — 28  апрель кунлари “Дам олиш дунёси – 2015” халқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмасида Самарқанд вилояти фаол иштирок этиб, махсус диплом билан тақдирланди. Халқаро кўргазма меҳмонлари – дунёнинг турли мамлакатларидан келган туристик компаниялар раҳбарлари Самарқандга ташриф буюриб, бу шаҳар чиндан ҳам дунёнинг энг гўзал, тарихий обидаларга бой шаҳри эканини эътироф этди ва ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди.
     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон экотуристик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, вилоятдаги Зарафшон давлат қўриқхонаси устувор ривожлантириш зонаси сифатида белгиланиб, бу масканда сайёҳликни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Ушбу йўналишда Ургут тумани “Юқори чинор”, “Минг арча” ва Тахтақорача довони атрофидаги дам олиш масканлари, Самарқанд туманининг Оҳалик тоғли қишлоғи, Нуробод туманидаги “Нурбулоқ” санаторийси атрофи, Пахтачи туманидаги Добус қалъа ўрни ва бошқа ҳудудларда ишлар олиб борилмоқда.
         Бундан ташқари, йўл бўйи ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда бир қатор музейлар атрофида, вилоят ҳудудидан ўтувчи М37, М39 автомагистраллари бўйида замонавий ва барча талабларга жавоб берадиган санитария-гигиеник узеллар, овқатланиш ва дам олиш масканлари қуриш режалаштирилган. Сайёҳлар келадиган объектларда WI FI зоналари ташкил этилади.
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.