(O´zbek) Tsement zavodi ishga tushirilmoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда мамлакатимизнинг нафақат марказий жойларида балки, барча ҳудудларида ҳам халқаро андозаларга жавоб берадиган корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, юқори сифат ва малакали хизмат кўрсатиб келмоқда.
 
   Фарғона вилоятининг  Шўрсув шаҳарчасида қурилаётган цемент заводини ҳам шулар жумласига киритмоқ жоиз. Цемент заводи Ўзбекистон тумани  Шўрсув шаҳарчаси ҳудудидаги “Цемент хом ашё” МЧЖ негизида қурилмоқда, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлигининг расмий сайтида.
      Бизнинг фикримизча, қачонки, иқтисодиёт узоқни кўзлаган аниқ режа асосига қурилса, ҳар бир йўналиш бўйича муддатли ва манзилли дастурлар ишлаб чиқилиб, улар ижросининг мунтазамлиги таъминланса, энг муҳими, амалга оширилган ишлар аҳоли турмуш фаровонлигига қаратилган бўлсагина ўз самарасини беради.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ҳисобига мамлакат рақобатбардошлигини юксалтириш, эркин кўп укладли бозор иқтисодиётини ривожлантириш ҳам инсон омилига қаратилган муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Чунки, мамлакатимизда демократик ўзгаришларнинг бош мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи инсондир.Шу боис ҳам жорий йилнинг 4 чорагида ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган  заводда яратилаётган 200 дан зиёд иш ўринлари вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битираётган ёшлар учун ташкил этилмоқда.
     Заводда кунига 350 тонна сифатли курилиш маҳсулоти ишлаб чиқарилади, цемент учун зарур бўлган хом ашёнинг 98 фоизи корхона тасарруфидаги конлардан олинади, — дейилади сайтда. Маълумотга кўра, Айни кунларда янги корхонани бунёд  қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хитойнинг “Henon YIGONG Machinery and Eqiupment co LTD” компанияси билан тузилган шартномага асосан 2 млн. 280 минг АҚШ долларлик замонавий ускуналар келтирилди. Лойиҳани амалга оширишда банкнинг 1 млн. 938 минг доллар миқдоридаги имтиёзли кредити ҳам жалб этилган.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.