- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Sifatli mo’ynadan qishki bosh kiyim

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 01.03.2016 @ 09:46 In Новости | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бешариқ туманидаги Сартол маҳалласида “Муҳаммаджон” фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Хўжаликнинг 2 гектар майдонида фусункор боғ барпо этилган, зовур, кичик ҳавзалар, ўт-ўлан, ўсимликлар томири мўл жойларда ондатра ва нутрия парвариш қилинади. Унинг раҳбари Муҳаммаджон Холматов нафақа ёшида бўлса-да, меҳнатдан толмайди, шижоати сўнмайди. Заминнинг сермаҳсуллигидан фойдаланишга, ишлаб чиқаришнинг кўламини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Турмуш ўртоғи Қорияхон опанинг қишки бош кийим — телпак тикиши учун сифатли мўйналар етказиб беради.
     Илк бора фермер хўжалиги ташкил қилинганида 50 бош нутрия боқиларди. Кейинчалик  уларнинг сони 350 бошга етди, – дейди фермер хўжалиги раҳбари М.Холматов. – Парҳез таом сирасига кирувчи, 16 килограммгача гўшт берувчи ушбу жонзотнинг узун мўйналаридан тикилган бош кийимларга  ҳаридорлар томонидан  талаб пасайганидан сўнг, ондатра парвариш қилишга ўтилди. Ондатранинг афзал жиҳати шундаки, улар тез кўпайиш  ҳусусиятига эга. Феврал ойида тук ташлаб, 28 кунда 16 тагача болалайди. Натижада, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқиш имкони туғилади.
     Ишбилармон тадбиркор онахон уларнинг мўйнасидан  йилига 600-700 та аёллар, эркаклар, болалар бош кийимларини тайёрлайди.
     Табиий маҳсулотлардан тикилган телпаклар ички бозорга етказиб берилади. Шу билан бирга, яроқсиз ҳолга келган, эскирган бош кийимни таъмирлаб бериш ҳам йўлга қўйилган. Маҳалладаги 7 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган бўлиб, уй шароитида маҳсулот тайёрлашга кўмак берадилар.
     Қ.Холматова “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси – 2015” республика танловида ўзининг “Кичик ҳавзалар ташкил қилиш, ондатра боқишнинг кўламини кенгайтириш” лойиҳаси билан қатнашиб, 60 млн сўм кредит олиш имконини берувчи сертификат билан тақдирланди.
     Ҳунаримиз сабабли турмушимиз фаровон, ризқимиз улуғ, – дейди опа. – 5 нафар қизим, ёлғиз ўғлим Мадаминжоннинг бахту-иқболини кўриш насиб этди. Тўйлар қилиб, уйлар солдик. Қолаверса, фарзандларим ҳам бу ҳунарни эгаллаб, хонадонларига насиба улашмоқда.
     Қория опа меҳру муҳаббати, машаққати ила инсонлар бошида тож бўлиб турган телпакларни маҳорат билан тикиш анъаналарини 12 нафар шогирди ҳам пухта эгаллаган. Улар Андижон вилоятида, Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида фаолият кўрсатмоқдалар.
     Бу оиланинг ажойиб анъанаси бор. Ҳар йили маҳалладаги 20 умумтаълим  мактабининг энг аълочи ўқувчиларига стипендиялар ташкил қилиб, кам таъминланган оила фарзандларига ўз маҳсулотларини туҳфа қиладилар. Бу йил ҳам 10 нафар йигит-қизлар уларнинг мурувватидан баҳраманд бўлдилар.
 
Манба “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти сайти

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/novosti/o-zbek-sifatli-mo-ynadan-qishki-bosh-kiyim.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-sifatli-mo-ynadan-qishki-bosh-kiyim.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.